Яшил кўйлак
16.11.2015 5987

Уни йўлда учратганимда, азон чақирилаётган эди.

— Юр, сени масжидга олиб борайин. Биласан, бугун жума, — дедим.

— Сен ҳам биласанки, мен масжидга бормайман, — деди.

— Масжидга бормаслигингни биламан, аммо сабаби нимайкин, деб кўп ўйлайман.

— Ўзим ҳам тушунмайман, нимагадир ҳеч тортмайди-да, — деди. — Балки муҳитнинг таъсири бордир. Ҳам шимимнинг дазмоли бузилиб, тиззаларимнинг ўрни чиқиб қолади, деб қўрқаман...

Беихтиёр кулиб юбордим.

— Ҳазиллашяпсанми?! Шу ҳам баҳона бўлди-ю...

— Жиддий гапиряпман, — деди у. — Кийимга, айниқса, яшил кийимга ўчлигимни биласан-ку.

Ҳақиқатан, дўстим ажойиб эди. Бир-биридан гўзал кийимларини албатта яшилдан ёхуд яшилнинг бошқа бир тусидан танлар ва ҳар доим дазмолли ҳолда юрар эди.

— Хўп, майли... Ҳаётингда ҳеч масжидга бормаганмисан?

— Болалигимда, бобом билан бирга бир неча бор борганман, — дея жавоб қилди у. — Ҳар қалай, у пайтлар тиззаларим ейилишидан ҳам қўрқмаган бўлсам керак. Лекин энди масжидга боришимга кўзим етмайди.

Унинг мулоҳазалари мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди ва бу ҳақда гап очганимга пушаймон бўлдим. Ниҳоят, қўл сиқишиб хайрлашдик.

Бу суҳбатимиздан икки ойлар ўтган эди. Унинг масжидда эканини айтишди. Дарҳол етиб бордим. Айвондаги намоз сафларининг энг олдидан топдим. Устида яна яшилликлар...

Секингина ёнига яқинлашдим ва паст овозда:

— Ҳа, оғайни, масжидга келмоқчи эмасдинг? — дедим.

Лом-мим демади. Чунки... мусалло тоши устида, яшил ёпинчиқли бир тобут ичида ётарди у.

 

“Қалбимизнинг нури” китобидан (таржимон Абдуллоҳ Мурод Холмурод ўғли)

 

www.qadriyat.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216829
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24586