ХХ аср ихтироси Талоқ сурасида
17.1.2017 7281

   Ернинг пўстлоғи етти қаватдан иборат. Биринчи қатлам - гидросфера, яъни сувли қатламдир. Иккинчи қатлам литосфера деб аталади ва Ернинг пўстлоғини ташкил қилади. У Ер сатҳининг энг устки қатламларини шакллантиради. Уларнинг қалинлиги ўртача 80 км ни ташкил қилади. Литосфера бошқа қатламларга қараганда қаттиқроқ бўлиб, ҳарорати ҳам уларга нисбатан анча совуқроқдир. Шунинг учун ҳам у Ернинг пўстлоғи вазифасини бажаради. Учинчи қатлам - астеносфера деб юритилади. У Ернинг унчалик қаттиқ бўлмаган, юмшаши ва эриб туриши мумкин бўлган иссиқ қатламидир. Тўртинчи ва бешинчи қатламлар - Ернинг устки ва остки мантияларидир. Мантиялар юқори ҳароратли ярим қаттиқ тоғ жинсларидан ташкил топган. Уларнинг қалинлиги тахминан 2900 км ни ташкил қилади.
    Олтинчи ва еттинчи қатламлар бир-бирига ўхшамайдиган икки қисмдан иборат. Олтинчи қатлам қалинлиги 2200 км бўлган суюқ ташқи ядро, еттинчи қатлам эса қаттиқ ички ядро, ёки бошқача қилиб айтганда субядро деб аталади.
    Инсоният ер қобиғининг ана шундай тузилганлигини йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида, фан-техника ривожланиб, Ер остининг тузилиши бўйича мураккаб илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлгачгина билиб олди. Қуръони Каримда эса Парвардигоримиз бу илмларни бизга еттинчи асрда нозил қилган эди: 
   "Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни, етти қават ерни) яратган Зотдир. (Аллоҳнинг) амри фармони уларнинг (яъни, етти қават осмон ва етти қават ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага Қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У Зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди)." Талоқ сураси, 12-оят

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 83826
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

13665