Узун ва ушалмас орзу
25.7.2015 4416

      Тубан, беақл кимсалар Холиқу Розиқ бўлган буюк Зотни, ҳеч шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳни ҳақорат қиладилар-у, мен, сен, биз хатокор бандалар улардан нимани кутишимиз мумкин?! Модомики, сен хайру саховат, бунёдкорлик, фидокорлик сифатлари билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шубҳасиз, аччиқ бўҳтонларга, ҳеч тинчимайдиган тиш-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан. Токи ерга кириб кетадиган бирон тешик ёки осмонга чиқиб кетадиган бир нарвон топиб, қочиб кетмагунингча, улар сенга тинчлик беришмайди. Бас, сен ўшалар орасида яшар экансан, сенга ёмонлик қилишларига, кўзингдан қонли ёшлар оқизишларига, ётоғингда ҳам тинч қўймасликларига кўз тутавергин.
     Ерда ўтирган одам йиқилмайди, ўлик итга тегмайдилар. Лекин сен уларнинг ғазабини қўзғайсан. Чунки сен ё илмда, ёки одобда, ёхуд мол-дунёда улардан юқорисан. Шундай экан, сен уларнинг наздида токи бу хислатларингдан, Аллоҳнинг сенга берган неъматларидан, мақтовга лойиқ сифатларингдан ажраб, улар каби аҳмоқ, нодон, ичидан емирилган ношуд, тугаган “мирқуруқ”лар қаторига тушиб қолмагунингча кечирилмас гуноҳкорсан гўё. Улар аниқ шуни хоҳлайдилар. Бас, сен уларнинг ҳар хил сўз ва танқидларига, бўҳтон ва ҳақоратларига мисоли Уҳуд тоғидек саботли бўлгин. Ўзининг мавжудлигини, боқий қудратини исботлаш учун ҳар қандай дўл-довул остида мардона турадиган ҳайбатли харсанг тош каби бўл.
      Агар сен уларнинг гапига қулоқ тутсанг, ундан таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг ҳаётингни лойқалатиш, умрингни ғамга ботиришдек бузуқ орзуларини рўёбга чиқарган бўласан. Балки сен уларни чиройли тарзда кечир, улардан юз ўгир, макр-ҳийлаларига сиқилма. Чунки уларнинг тубан танқидлари сенинг таржимаи ҳолингда ҳурматга лойиқ саҳифа бўлиб қолажак.
      Сен уларнинг оғзини ёпишга, тилини тийиб қўйишга қодир эмассан. Бироқ уларнинг танқидини йўқлик бағрига кўмишга, узоқлашиш билан уларни жазолашга, аҳмоқона ишларига бепарво бўлишга, сўзларини тингламасликка қодирсан.
       “Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!” деб айтинг! (Оли Имрон сураси, 119-оят).
     Сен ўз фазилатларингни яна ошириш, янада ўзингни тўғри тутиш билан уларнинг оғизларига қалампир уруғини солиб қўя оласан. Демак, сен барчага бирдек мақбул ва маҳбуб бўлишни, айбсиз кўринишни хоҳласанг, узун ва ушалмас нарсани умид қилибсан.

Оиз Қарнийнинг “Маҳзун бўлма” китобидан Заҳириддин Мансур таржимаси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553