УЗУМ УРУҒИДАН ОЛИНГАН ЁҒНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
30.10.2015 7736

     Қадимги шарқ табобати асосчиси буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино таълимотига кўра, узум уруғининг ёғи ((ингл. grapeseed oil))да инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлган табиатнинг асл хазинаси жамланган. Ёғ таркибида жуда юқори концентрацияда А, В, С, Е витаминлари, макро ва микроэлементлар, ёғ кислоталари ва бириктирувчи моддалар мавжуд.
     Калий, натрий, кальций, темир моддалари, тўлиқ тўйинмаган ёғ кислоталари, флавоноидлар, фитостероллар, ошловчи моддалар, фитонциллер, фитостероидлар, хлорофилл, энзимлар, кремний, тўлиқ тўйинмаган линол кислоталари: Омега-6 (70 % гача), Омега -9 (25 % гача), Омега-3, пальмитин, стеарин, пальмитомин, арахидон каби кислоталар мавжуд. Узум уруғининг ёғи таркибидаги хлорофил ушбу шифобахш ёғнинг яшил рангини таъминлаб беради. Табиатда фақат узум уруғи ёғида учрайдиган табиий антиоксидантресвератрол борлиги, бу ёғнинг қийматини янада оширади. Ресвератрол – гижжа, бактерия ва замбуруғлардан ҳимоялаш учун ўсимлик томонидан ишлаб чиқариладиган табиий фитроалексин моддасидир.

Қўлланиши 

 

• Кучли антиоксидант модда сифатида (эркин радикаллардан ҳимояловчи);


• Организмни стрессга (тушкунликка) қарши курашувчанлигини оширишда;

 

• Ҳамма ёшдаги беморларда иммунитетни оширишда;

 

• Нурланишга қарши ҳимоя воситаси сифатида;

 

• Юрак ишемик касаллиги ҳамда бош мия қон айланишининг бузилишида (инфаркт-инсульт профилактикаси);

 

• Атеросклероз касаллигида;

 

• Альцгеймер (хотира пасайиши ёки эслаб қолиш қобилиятини йўқотиш) ҳамда Паркинсон касалликларини даволашда классик тиббиёт муолажалари билан бирга;

 

• Қон қуйилиб кетиши ва томирларнинг варикоз кенгайишида;

 

• Ёмон хлестеринни эритиб, томирдаги холестерин тиқилмаларини йўқотишда;

 

• Тромбоцитлар функционал қобилиятини меъёрига келтиришда (қон касалликлари);

 

• Томирлар эластиклигини оширишда;

 

• Яллиғланишга қарши ва антибактериал восита сифатида;

 

• Антипаразитлар (инсон организмидаги юмалоқ қурт, гижжа, острица, аскарида ва содда микроорганизм (лямблия)ларни ҳайдаб чиқаришда;

 

• Кўзнинг кўриш қобилиятини яхшилашда (диабетик ретинопатия, катаракта);

 

• Организмда модда алмашинувини тиклашда;

 

• Умумий ва артериал қон босимини меъёрда бўлишида;

 

• Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиришда ҳамда қанд касаллиги профилактикасида;

 

• Сурункали алкоголизмда (жигар ҳужайраларини қайта тиклашда);

 

• Аллергик касалликларда (бронхиал астмада);

 

• Суяк тузилиши касалликларида, хусусан суяк бўғими (остеопороз, коксоартроз);

 

• Бўғим касалликларида (артрит, артроз);

 

• Ошқозон ва қизилўнгач ўсма касалликларида, шунингдек аёлларда миома шишлари ўсишини тўхтатиб, сўрилишида;

 

• Простата бези яллиғланиши ва аденомада;

 

• Эркак ва аёллардаги бепуштликка оид касалликларни даволашда;

 

• Ҳомиланинг соғлом ривожланишида;

 

• Организмдаги мавжуд бўлган тош, қум ва тузларни эритиб, табиий йўл билан оғриқсиз чиқаришда;

 

• Псориаз, экзема ва дерматитда;

 

• Организмнинг қариш жараёнларини секинлаштиришда;

 

• Тери бириктирувчи тўқималарини мустаҳкамлаб, янги қоллаген ҳосил бўлишида;

 

• Юз ва тана терисида қўллаш учун косметик ёғ сифатида.

Эслатма: узум уруғидан олинган ёғнинг шифобахш хусусиятлари инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали бўлиши билан бирга ундан шифокор мутахассис маслаҳати билан фойдаланиш тавсия этилади.

 

 

Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади  / www.muslim.uz /

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216254
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24538