Умр йўлдошига ҳурмат изҳор қилишнинг 6 усули
8.4.2016 5345

      Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди...” (Наҳл, 72).
    Шундай қутлуғ мақсад йўлида бир ёстиққа бош қўйган эр-хотинлар ўртасида уруш-жанжал, тушунмовчиликлар ҳам бўлиб туради. Бир тарафдан қаралганда, муаммосиз хонадоннинг ўзи йўқ, бироқ бундай кўнгилсизликлар тез-тез такрорланиб турадиган бўлса, эр-хотин орасидаги никоҳга хавф солиши мумкин. Аёл кишига кўп нарса боғлиқ, хусусан, эр-хотин ўртасидаги соғлом муносабатлар ҳам. Соғлом муносабатлар эса ҳурмат тушунчаси устига қурилади. Эркаклар учун ҳурмат муҳаббат деганидир... Агар сиз уни севсангиз, демак, ҳурмат қиласиз. Аёллар кўпинча умр йўлдошининг камчиликларига эътибор қаратадилар-у, уларнинг қадрини муносиб баҳоламайдилар. Айнан шу нарса эр-хотинни бир-биридан узоқлаштиради. Аёллар оддий бир қоидани доим ёдда тутишлари керак: агар эрингиз сизга маликадек қараб муносабат қилишини истасангиз, сиз ҳам уни шоҳ деб билиб муносабатда бўлинг.
      Аёл киши қуйидаги кўринишлар орқали ўз эрига ҳурматини изҳор қилиши мумкин:

 

1. Умр йўлдошингизга ўз миннатдорчилигингизни изҳор қилиб туринг, уни қадрлашингизни кўрсатинг. Сиз ва оилангиз учун қилаётган меҳнатлари учун раҳматларингизни аяманг. У яхши умр йўлдоши эканини ҳам эслатиб туринг. Унинг яхшиликларни айтиб, мақташда чарчаманг.

 

2. Умр йўлдошингизни ҳурмат қилинг. Имонингизнинг ярми эрингизга бўлган муносабатга боғлиқ эканини ҳамда уни ҳурмат қилишингиз сизни энг яхши рафиқалардан бўлишингизга ёрдам беришини унутманг.

 

3. Умр йўлдошингизни касби-кори ва бошқа ишларида қўллаб-қувватланг. Эркак учун сиз уни омадли инсон деб билишингиз жуда муҳимдир. У сизга режаларини гапириб берса, диққат билан тингланг, мақсадларини қўллаб-қувватланг. Керакли маслаҳатларингизни беринг, қўйилган мақсадларга бирга интилиш ҳақида гапиринг.

 

4. Умр йўлдошингизнинг камчиликларини кўп гапираверманг, унга кўп урғу беравериш тўғри эмас. Ҳар тўкисда бир айб бўлганидек, барчамиз хато ишлар қилишимиз мумкин. Бироқ бу хатоларни доим такрор қилиб туриш эрингизни сиздан узоқлаштиради ҳамда “У мени қадрламайди” ва “Қандай бўлса, шундай қабул қилмайди”, “Севмайди” деган фикрларга олиб бориши мумкин.

 

5. Доим шикоят қилаверадиган, талаблари кўп ва барча нарсани назорат қилишга уринган аёлларни севиш жуда қийин. Юмшоқроқ бўлинг, кўтаринки руҳда юринг. Оила муҳити аёлнинг кайфиятига боғлиқ, шундай экан, эрингиз ва ўзингиз доим яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг.

 

6. Қандайдир масалада бирон бир қарор қабул қилишдан олдин эрингиз билан маслаҳатлашинг. Унинг қарори сиз учун сўнгсўз ўрнида бўлсин. Унинг маслаҳатларини инобатга олинг. Иккилантирган масала бўйича ҳам унинг фикрини сўранг. Эр оила устуни ҳисобланади ва сиз унинг қадрини билсангиз, сўнгги қарор оилангиз эгасининг сўзи эканини амалда исботлашингиз ҳақиқатан ҳам эрингизни ҳурмат қилишингиздан дарак беради.

 

       

Акбаршоҳ Расулов

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 76208
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

11968