Умматга берилган мукофот
2.11.2015 4317

      Бир куни Мусо (алайҳиссалом) Байтул Мақдис тоғига чиққанларида Аллоҳ таоло ибодатини оғир машаққатлар билан адо этаётган қавмни учратдилар. Мусо (алайҳиссалом) улардан:

– Сизлар кимсиз? – деб сўрадилар. Улар:


– Сизнинг умматларингиз бўламиз, етмиш йилдирки, шундай берилиб ибодат қиламиз, кийимимиз сабр либосидан, ўт-ўланлар овқатимиз, ёмғир сувимиз, – дейишди.

 

Мусо (алайҳиссалом) улар ибодатидан хурсанд бўлиб турганларида ваҳий келди:

 

– Эй Мусо, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматлари учун шундай бир кун борки, ўша кунда икки ракат намоз ўқисалар, бу қавмнинг етмиш йил ўқиган намозидан афзалроқ ҳисобланади.

 

Мусо (алайҳиссалом):

 

– У қандай кун?

 

Аллоҳ таоло:

 

– У жума кунидир.

 

Мусо (алайҳиссалом):

 

– Ё Раббий, жума кунини менга бер!

 

Нидо келди:

 

– Шанба куни сеникидир.

 

– Якшанба Исо (алайҳиссалом)га;

 

– Душанба Иброҳим (алайҳиссалом)га;

 

– Сешанба Закариё (алайҳиссалом)га;

 

– Чоршанба Яҳё (алайҳиссалом)га;

 

– Пайшанба Одам (алайҳиссалом)га;

 

–Жума Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га. Бу кун умматлари учун ийд(байрам)дир.

 

      Мусо (алайҳиссалом)нинг Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларига ҳаваслари келди.

 

 

 

Интернет маълумоти асосида Акбаршоҳ РАСУЛОВ тайёрлади.

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216195
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24531