УЛАР ШУНДАЙ ЎЛДИЛАР!
3.5.2016 9435

      Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказди. Мақсад: машҳур худосизларнинг ўлимлари олдидан хулосаларини билиш. Натижалар қуйидагича:

 

 

 

 

 

Фридрих Ницше. 

 

Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган. 

 

 

 

 

Вольтер. Буюк масхарачи.


Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимини кўришни истамайман”.

 

 

Давид Хьюм – атеист


Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Алами даҳшатли бўлган.

 

 

 

Наполеон – император


Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган холда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудҳиш бўлди...”

 

 

 

Карл IX.


“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”

 

 

 

 

Гоббс – инглиз файласуфи


“Мун мудҳиш зулматга сакраш олдида турибман”

 

 

 

Ленин

 
Эси оғган холда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган... Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!

 

 

 

Ягода. Совет яширин полицияси бошлиги

 
“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”

 

 

 

 

Зиновьев

 

Лениннинг ҳамроҳи. Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.

 

 

 

 

 

Ярославский

 

Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”

 

 

 

Жон Леннон

 

Машҳурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси, уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.

 

 

Танкредо ди Амейдо Невес

 

Бразилиялик сиёсатшунос Танкредо ди Амейдо Невес. Сайлов пайтида:
“Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.

 

 

 

Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир

 

Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.

 

 

 

Титаникни ясаган инженер

 

Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.

 

 

 


Муҳаммад Шакур таржимаси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 108568
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 51311
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 33670
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31198
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

19650