СУБҲ
9.7.2015 6917

Алишер Навоий

(ғазал)

СУБҲ

 

Нега кўргузди совуғ оҳу сариғ рухсор субҳ,

Гар ниҳоний меҳрдин мендек эмас бемор субҳ?

 

Гар ҳавойи бўлмаса мен телба янглиғ, бас недур,

Кўнглакин чок айлабон тоғ узра Мажнунвор субҳ?

 

Меҳрдин мендек ниҳоний тоза доғи бўлмаса,

Юзда невчун кавкаби ашкин қилур изҳор субҳ?

 

Кун шуоий хатлари эрмаски, тутмиш мотамим,

Юзни анжум тиронғи бирла қилиб афгoр субҳ.

 

Соқиё, тутқил сабуҳий бодаким, бу дайрдин

Биз кетиб бу навъ толиъ бўлғуси бисёр субҳ.

 

Эй Навоий, истасанг баргу наво бу боғ аро,

Гулдек ул рокиъ кеча, булбул киби бедор субҳ.

 

Маъноси:

 

Агар тонг мен каби қалбида яширган меҳридан бедор бўлмаса, нега оҳу сариқ рухсорини кўрсатди?

 

Гар бу тонг менга ўхшамаса, нега тоғ узра кўйлагини мен мажнундек чок айлади?

 

Тонгнинг меҳрдан мендек ниҳоний тоза доғи бўлмаса, юзда нечун юлдузлардек ашкини изҳор қилади?

 

Сен уларни қизғиш булутлар дема! Улар асли рашкимдан доғланган қонли момиқдир!..

Ғам тунида мен чеккан оҳнинг бир учқунидан кўкка ўт туташди ва у ишқим олови рангига кирди.

 

Кўрганлар бу тонгга “Гумбади даввор” деб ном қўйишди.

 

Бу кўринган қуёш нури чизиқлари эмас, балки тонг ўз юзини юлдузлар тирноғи билан тилиб, менга мотам тутмоқда!..

 

Дўстим! Биз бу дунёдан кетганимиздан кейин ҳам кўп бора бу каби тонглар отади!

 

Эй Навоий! Бу боғда баргу - наво, мурод - мақсад истасанг тунда гулдек рукуда,тонгда эса булбулдек бедор бўл!

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229180
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101248
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49401
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25686