СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.)!
25.12.2015 4248

    Бутун оламларни олти кун ичида Яратиб, ҳабиби Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати туфайли бизларга Ўзининг борлигини, бирлигини, Якка-ю ягоналиги билдирган Аллоҳ таолога ҳамду сано, беҳисоб шукрлар айтамиз, Ўзигагина ёлборамиз ва дуолар қиламиз.
     Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кунлари. Ушбу кун дунёдаги барча мусулмонлар қатори ҳабибимизни эсга олиб, у зоти бобаракотга соғинчларимиз яна бир бор эсга оладиган кун. Дуруду саловат ва саломларимиз сизга бўлсин Ё, Расулуллоҳ (с.а.в.)! Сизни соғиндик.!
      Бизлар улуғ саодатга эришган инсонлар эканмиз, Хотамун набийга уммат бўлиш бахтига муяссар бўлдик. Қуръони каримдан келган маълумотларга кўра, ўтмишда ўтган пайғамбарлар ўз дуоларини бу дунёда қилиб, ижобатини шу дунёнинг ўзида кўрганлар. Масалан, Мусо алайҳиссалом Фиръавндан қутулиш учун, Лут алайҳиссалом ўзларига итоат этмаган осий қавмларини, Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмлари ичида осийлар кўпайиб кетганлиги, дунё фисқу фужурга тўлмаслиги учун бу дунёда уларнинг йўқ бўлишлари учун дуо қилганлар ва бу дуо эса ижобат бўлганлигини Қуръон карим сураларидан ўқиб ўрганганмиз. Охир замон пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) эса ўз дуоларини охиратга қолдириб, умматларига шафоат қилишдек улуғ мақомни сўраганлар. Бу сўровларига жавобан Раҳмон ва раҳим сифатли Зотнинг пайғамбаримиз дуоларини ижобат қилганинини биламиз. Ирқидан, миллатидан қатъи назар “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ” деб имон калимасини дили билан тасдиқлаб, тили билан айтган киши мусулмон бўлади. Мусулмон кишининг орзу-умиди эса қиёматда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шафоатларига ноил бўлишдек бахтга муяссар бўлиш. Ҳаттоки ўтмишда ўтган пайғамбарларнинг баъзилари: “Кошки Муҳаммадни уммати бўлсам” деб орзу қилган эканлар. Боиси, Расулулллоҳ (с.а.в.)га берилган улуғ мақом – ўз умматларини шафоат қилишларидан умидворликдир.
      Хўш, кимлар Расулуллоҳ (с.а.в.) ни шафоатларига сазовор бўлишга умидвор бўлиши керак!? Ҳазрат Умар (р.а.): “Ё Расулуллоҳ! Сизни ўз нафсимдан кейин яхши кўраман”, дедилар. Пайғамбар (а.с.): “Қайси бир мусулмон мени ота-онасидан, аҳлидан ҳаттоки ўзидан ҳам ортиқроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мусулмон бўлмайди”, дедилар. Шунда дарҳол ҳазрат Умар (р.а.): “Сизни Ё Расулуллоҳ! Ўзимдан (ўз нафсимдан) ҳам ортиқроқ яхши кўраман” дедилар. Шунда Пайғамбар (а.с.): “Мана энди ҳақиқий мусулмон сўзини айтинг!” деб марҳамат қилдилар.
     Ё, Расулуллоҳ (с.а.в.) Бизлар Сизни сувратингизни кўрмаганмиз, аммо сийратингизни ўқиб-ўрганиб, Қуръони каримда “Роҳматан лилоламийн” деб келган мадҳингиз орқали улуғ саҳобаларингизчалик бўлолмасакда, сизни биродарларча яхши кўрамиз.
    Оламларга Раҳматан лил оламийн бўлиб келган, залолатдан ҳидоятни фарқини биз умматларга билдирган Ё, Расулуллоҳ! (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Сизни соғиндик. Шафоатингизга муяссар бўлишлик учун бизларга қолдирган суннатларингизга амал қилишга, бу амалларимиз қиёматда шафоатингизга ноил бўлишидан умидвор бўлиб соғиндик. Сизни қиёматда кўриш учун сизни соғинамиз, соғинаверамиз. Сизга бўлган муҳаббатимизни зиёда бўлишини Яратгандан сўраб дуо қиламиз. Бу муҳаббатни бизнинг қалбимизга солган Аллоҳ таолога ҳамд-сано айтамиз, Ё Расулуллоҳ (с.а.в.) Сизни соғинамиз, соғинаверамиз.
    Қуръон каримни тиловат қилиб, ўзимизга юпанч оламиз. Сизни худди бизларни кўриб турганингиздек тасаввур қилиб, сизга саловат дурудлар ва саломлар юборамиз. Соллоллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ!
     Ё, Расулуллоҳ (с.а.в.)! Сизга бўлган соғинчларимиз бу дунё синовларига бардош беришларимизда малҳам бўлади. Дардга малҳам қўйилса, дард кетиб, юмшагани каби, бизнинг дардларимиз ҳам аригандек, бу синовлар сизга бўлган соғинчимиз олдида ҳеч бир нарсага арзимаслиги, бу дунё мусибату дардлари ўткинчи эканлигини ҳис қиламиз. Чунки, дунё бизнинг дардларимиз учун тўхтаб қолмайди. Дунё ғилдираги айланаверади, мусибатларимиз орқада қолади, инсон эса Аллоҳ таоло томонидан берилган синовларда тобланиб, охират сари яқинлашиб бораверади. Бу синовлар эса бизларнинг имон-эътиқодимизни, сизга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилаверади. Муҳаббатимиз, сизга бўлсин ё Расулуллоҳ, Сизни соғиндик. Гар кўрмасакда, ўзингиз айтганингиздек, салому саловатларимни эшитиб, бизларнинг саломимизга алик олаяпсиз-ку, деб яна сизни соғинаверамиз, соғинаверамиз.
     Мўминлар доимо синовда. Умр эса ўткинчи. Умримиз тобора охират сари яқинлашаяпти. Ё Роббий! Сендан сўраганимиз: Қалбимиздаги Ўзингга бўлган муҳаббатни зиёда қил! Расулуллоҳ (с.а.в.)га бўлган муҳаббатимизни зиёда қил! Соғинчларимизни фақатгина Расулуллоҳ (с.а.в.)ни кўрганимизда қонишини Ўзингдан сўрайман. Сизга кўпдан-кўп салоту саломлар, дурудлар айтамиз. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз! “(Аҳзоб” сураси, 56-оят). Соллоллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ!
    Инсоннинг бошига мусибат, ташвишлар, ҳаёт қийинчиликлари, яқинларидан айрилиш, кўнглига эса ёлғизлик заққумлари чўкканида фақатгина унга юпанч, ёлғиз паноҳ, ёлғиз таскинлик бўлади. Мана шу таскинлик ва юпанчни Сиз орқали юборилган Аллоҳ таоло каломини тиловат қилганимизда топдик. Шу каломни бизларга сиз етказдингиз, Ё Расулуллоҳ (с.а.в.)! Шунинг учун сизни соғинаверамиз. Барча умматларингизга Қиёматда Сиз билан учрашиш насиб қилсин. (Омийн.)
     Абу Муслим ривоят қилган, бир ҳадиси шарифда сиз саҳобаларингизга қарата: “Сизлар менинг саҳобаларимсиз. Сизлар мени айнан ўзимни кўриб, имон келтириб, бир замонда яшаб турибсизлар Менга бўлган муҳаббатингизни ҳар бир амалингизда кўриб, билиб туриб, хурсанд бўламан. Аммо шундай замонлар келади, у вақтда мен бу дунёда бўлмайман. Аллоҳ таолога имон келтириб, мени ҳақ пайғамбар эканлигимни тасдиқлаб, сизларнинг менга бўлган муҳаббатингиздан ҳам зиёдароқ муҳаббат билан мени яхши кўрадиган ва менга бўлган меҳр-муҳаббатлари билан суннатларимга амал қиладиган биродарларимни кўришни хоҳлайман. Уларни яхши кўраман”, - деган эдингиз.
      Ё, Аллоҳим! Сендан Расулуллоҳ (с.а.в) яхши кўрганлар қаторидан жой олишимизни бизларга ҳам насиб этишингни сўраймиз.
      Ё, Расулуллоҳ! Сизни Мавлид ойларида, Сиз туғилган ушбу рабиъул аввал ойининг бугунги кунида яна бир бор эсга олдик, Сизни соғиндик! Ё, Расулуллоҳ! Сизни соғиндик!
      Ё, Расулуллоҳ (с.а.в.)! Қиёматда сиз билан учрашиш ва шафоатингизга эришиш бизларга насиб қилсин. (Омийн.) Соллоллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ!

 

Зарифа МАҲКАМ қизи

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 105801
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 48857
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 32978
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 30823
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

19215