СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ ЭМАСМАН
14.11.2016 5791

 

Тунлар бедор сизни кутмасам,
Сизни дея кўз ёш тўкмсам,
Суннатингиз тирилтирмасам,
Сизга лойиқ уммат эмасман!

Қалбимда бир ғалаён турса,
Бу ғалаён кўп нолон қилса,
нафсим менга ҳуҳмрон бўлса,
Умматликка лойиқ эмасман!

 

Ногоҳ келиб турсангиз зимдан,
Ажратолмай хаёлни чиндан,
Сизни кўриб танимай турсам,
Сизга лойиқ уммат эмасман!

Хаёл қилгин эй нафсим бир он,
Расуллуллоҳ келсалар шу дам,
Кўзларига боқолмас бўлсам,
Унга лойиқ уммат эмасман!

Мен бир ожиз гуноҳкор банда,
Маъсиятга кўмилган онда,
Шу ҳолимни кўрганингизда,
Сизга лойиқ уммат эмасман!
Ота-онам дилин оғритсам,
Гуноҳлардан тийилмас бўлсам,
Дунё учун ҳақ йўлдан кечсам,
Сизга лойиқ уммат эмасман!

Ибодатга шошилмас бўлсам,
Киши кўнглин ноҳақ ранжитсам,
Нафсим дея виждондан кечсам,
Сизга лойиқ уммат эмасман!

Гар тақдирга рози бўлмасам,
Илм олиб амал қилмасам,
Қуръон ўқиб ҳузур топмасам,
Сизга лойиқ ворис эмасман!

 

Раҳматуллоева Шодия

Хадичаи Кубро билим юрти 4-курс талабаси 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112182
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 55354
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34490
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31583
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

20068