Шом вақти
16.3.2016 5643

      Деразадан ташқарига назар солар эканман, кўчада ёш болаларини олиб, сайрга чиққан келинларга кўзим тушади. Кўчада чопаётган болаларнинг бир-бири билан урушиши, йиқилиб лат егани боис йиғи овозлари эшитилади.
     Болалик чоғларимизда бувим раҳматлининг бот-бот қайтарадиган гаплари бўларди. “Шомда кўчага чиқманглар, жинлар кўпаядиган вақт”. Шу гаплари таъсир қилганидан бўлса керак, сал қоронғу тушиши билан уйларимизга чопар эдик.
     Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Идишларингиз устини ёпинглар, қопнинг оғзини боғланглар, эшикларни қулфланг, кеч кирганида болаларингизни қайтаринг. Сабаби, (бу пайтда) жинларнинг тарқалиши ва тез ҳаракатланиши бор. Ётишдан олдин чироқларни ўчиринг. Сабаби сичқон пиликни олиб, хонадон соҳибларини ёқиб юбориши мумкин” (Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).  Бу ҳадисда бир қанча фойдали маслаҳатлар берилмоқда. Жумладан, идишлар устини очиқ қолдирмаслик, қопнинг оғзини боғлаш ва кеч кирганда болаларни кўчага чиқармаслик ва шомдан кейин ташқари эшикни қулфлаш, ётишдан олдин шамни ўчириш таъкидланмоқда. “Шомдан кейин кўчага чиқиб бўлмайди”, деган гап мана шу ҳадисга асосланиб айтилган бўлса, ажаб эмас. Бу гапларнинг асоси бор. Сабаби шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Бу пайтда жинлар кўчада юрган болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин.
      Ҳозирги вақтда хасталикларнинг тури кўпайиб кетган. Аммо ҳар доим ҳам касалликнинг келиб чиқишига асосий омил қилиб экологияни рўкач қилишимиз ноўрин. Маҳалла келинларидан эшитиб қоламан: “Болам кечаси шайтонлаб чиқяпти, тез-тез касал бўлади”. Энди мулоҳаза қилиб кўрайлик, ҳамма хасталик ҳам дори-дармон билан тузалавермагач, болаларнинг соғлигини тиклаш учун, уларнинг руҳияти билан ҳам ҳисоблашишимиз зарур.
      Шифокорлар ҳар қандай касалликда гигиенага жиддий эътибор беришни таъкидлашади. Ислом динида инсонларни Қуръони карим, ҳадиси шарифлар покликка тарғиб қилади. Шунинг учун ҳам эмизикли боласи бор бўлган аёлларга доимо таҳорат билан болани эмизиш, эмизиш вақтида Қуръон оятларини ўқиш, саловатлар, тасбеҳлар айтиш тавсия этилади. Бундай амалнинг фазилатини кенгроқ тушунтирадиган бўлсак, таҳорат билан фарзандини қўлга олган аёл покиза руҳ билан боласини эмизишни бошлайди. Қуръон тиловати эса гўдакдан шайтон ва жинларнинг таъсирини кетказади. Бундай болаларнинг уйқуси сокин, танаси соғлом, руҳи тетик бўлади. Шундай экан, ҳаётимизни Қуръони карим оятлари ва Суннати Набавий билан нурлантиришимиз лозим. Токи фарзандларимизнинг имони мустаҳкам, ўзи саломат, эътиқоди юксак даражада бўлсин.

 

Мунира АБУБАКИРОВА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216413
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553