Шоирни эслаб...
12.11.2016 7135

      “Ҳар бир жон ўлим (шарбати)нинг тотгувчисидир”. (Анбиё, 35) Ҳа, бандалик ҳақиқати бу фонийликдир. Боқий қолгувчи ёлғиз Тангри таолодир.
     Инсонга ато этилган фурсат – умр ҳаётини эл юрт учун, жамият учун манфаатли ўтказишликнинг ўзи ҳам бир саодатдир. Куни кеча ўзбек халқи, ўзбек шеърияти ўзининг забардаст ўғлони – Ўзбекистогн Қаҳрамони, Ҳамза номидаги, Абдулла Қодирий номидаги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари соҳиби, шоир ва ижодкор Абдулла Ориповни боқий дунёга кузатди.
    Абдулла Орипов ҳозирги ўзбек шеъриятида инсон қалбидаги мураккаблик ва зиддиятларни теран, ҳаққоний, ўзига хос бетакрор куйлаган ижодкор эди. Ўз ижоди ила ўзбек шеъриятига янгича бадиий тафаккур йўсинларини олиб кирди. Шоир Яссавий, Навоий , Бобур , Чўлпон сингари ижодкорлар бадиий анъаналарининг давомчиси бўлди. Айниқса, истиқлол йилларида халқимиз хотирасидан унутилаёзган миллий қаҳрамонларимиз, буюк сиймоларимиз образини ҳаққоний гавдалантира олган, қолаверса, исломий тафаккурга йўғрилган миллий ўзлигимизни тараннум этган моҳир ижодкор эди. Бу борада унинг машҳур “Ҳаж дафтари ” (1992), “Соҳибқирон” (1996) номли тўпламлари, “Бобур”, “Савоб”, “Бандага сиғинма”, “Ҳидоят йўли” “Мен кимга суянгум”, “Зиёли”, “Илтижо”, “Орият”, “Инсон”, “Сўнгги макон” ва бошқа кўпгина асарини келтириш мумкин.
    Абдулла ака билан суҳбатларимизнинг бирида: “Тақсир, шеърларингизда иймон ҳақида тафаккур ҳақида жуда кўп ёзгансиз”, дея марожаат этганимизда ,- Бахил қанчалар диндор бўлмасин жаннатга кирмайди, олов ўтинни ёқиб битиргани каби ҳасад ҳасадчининг савобларини еб тугатади дейдилар. Мен гапни нарироқдан бошлаётганимнинг сабаби бор. Баъзиларда юзаки фикрлаш қусури кучайиб кетяпти. Айниқса, озроққина адабиётга даъвогарлиги бўлганларга бу дарднинг юқуши жуда ёмон. Ижодкор деганимиз, биринчи навбатда, тафаккур қилувчи жонзотдир. Бу қавм фикрлашсиз яшамаслиги, яшолмаслиги лозим. Ваҳоланки, аллақачонлар ўзини номдолрлар қаторига қўшиб бўлган қаламкаш биродарларимизнинг кўплари ҳалигача Қуръони карим ёхуд ҳадиси муборакдан ҳам бехабарлар, - дея айтган эдилар.
   Истиқлолимизнинг илк йиллари 1992 йилда Абдулла Орипов билан муборак Ҳаж сафарида бирга бўлиш насиб этган эди. Ўшанда моҳир ижодкор ўзларининг “Ҳаж дафтари ” номли тўпламларини битган эдилар.
   Абдулла Ориповнинг бадиий юксак ижоди халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин олган. Буюк истеъдод соҳибининг ижод намуналари асрлар давомида мухлислари томонидан севиб ўқилишига шубҳа йўқ. Аллоҳ таолодан севимли шоиримизнинг охиратлари обод бўлишини, асарларидаги миллий руҳ, маънавий покликдан сабоқ олган ҳар бир ўқувчи учун у кишига савоб ва мукофотлар етиб боришини сўраб қоламиз.



Анвар қори ТУРСУНОВ
Тошкент шаҳар бош имом хатиби

 

Манба: www.vakillik.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216281
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24539