Сайёрамиздаги сув қаердан пайдо бўлган?
8.11.2016 6481

   Гершел телескопи орқали коинотни ўрганаётган фалакшунослар кометаларнинг бирида ердагига ўхшаш сувни учратишди. Бугунги кунгача танилиб келинган назарияга кўра, Ер пайдо бўлганида етарлича қуруқ бўлган – унинг Қуёшга яқин жойлашгани учун ҳаводаги буғнинг музга айланиб, ёш сайёранинг таркибий қисмига айланиши имконсиз эди. Шу боис, Ер юзининг учдан икки қисмини қоплаб олган уммонлар Ернинг пайдо бўлганидан кейинроқ унга жойлаштирилган эди.
    Олимлар коинотдаги турли комета ва метеоритларда жойлашган муз таркибларини ўрганиб, унинг Ер сайёраси уммонларидаги сувнинг таркибиги жуда ўхшаш эканлигини аниқладилар. Шунга кўра, дунё олимлари Ер сайёрасига сувнинг осмондан метеорит ва кометалар орқали ташиб келинганини тасдиқладилар.
Мана шу жойда, Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда зикр қилган: “Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз,” – дйгеган оятини эсламасликнинг иложи йўқ (Мўминун - 18).
    Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг ўзи қуп-қуруқ тупроқдан бўлган Ерни ўз манзилига жойлаштирди. Осмондан ўлчов билан сув тушириб, уни Ерга жойлаштирди. Агар истаса, уни кетгазишга ҳам қодирдир.       "Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтиради?" (Мулк - 30). Ҳеч ким, фақат Аллоҳ!

 

Интернет маълумотлари асосида Саййид тайёрлади

 

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216433
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556