САРҲИСОБ ТАНЛОВИ
6.10.2015 4940

    Истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни тақдирлаш бўйича «Сарҳисоб» танловини ўтказиш ҲАҚИДА

    Истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни тақдирлаш бўйича «Сарҳисоб» танловини ўтказиш ҲАҚИДА

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.

     Танловга 2015 йилнинг 1 январидан 2015 йилнинг 23 ноябригача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2015 йилнинг 27 ноябрига қадар қабул қилинади.

Танловда ғолиб деб топилганлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

Бош мукофот. Тинчлик ва осойишталикни қадрлаш мавзусидаги энг яхши ижодий иш. Ғолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение – 1 -, 2-, 3- ўринлар);

Энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио – 1-, 2-, 3- ўринлар);

Энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот – 1-, 2-, 3- ўринлар);

Энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет – 1-, 2-, 3- ўринлар);

Теле- ва радиодастурларда иштирок этган «Энг фаол тарғиботчи»(1-, 2-, 3- ўринлар);

Ғолибларга асосий мукофотларга қўшимча тарзда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилади.

Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернетда эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўлмаслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилинади:

- муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бораётган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

- муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;

- паспорт нусхаси. Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Матбуот хизматига топширилади (Манзил: 100002, Тошкент ш., Қорасарой кўчаси 47-уй.

Тел: (+99871) 240-39-33, (+99871) 150-64-33.



     Танловда иштирок этувчиларнинг соҳаси чегараланмайди. Танлов ғолибларини мукофотлаш маросими 2015 йил декабрь ойининг 2-ўн кунлигида ўтказилади. Ғолибларни тақдирлаш маросимининг аниқ куни ҳақида аввалдан хабар қилинади. Танлов оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилади.


Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112560
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 56029
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34587
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31628
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

20127