РОСУЛУЛЛОҲ СИЗГА ЎХШАГИМ КEЛДИ!
9.12.2016 7253

 

 

Менинг ҳам ҳолимдан олиб бир хабар,
Кўчамда майин бир шабода елди.
Дунйодан иймонсиз кетмогъим хатар,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди.

 

 

Дунё ишларидан дилларим вайрон,
Аҳволимдан жамий одамлар ҳайрон.
Қиёмат кунида турсам ёнмаён,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди.

 

Ким учун гоҳида кулгулар бўлиб,
Кулсинлар майлига устимдан тўйиб.
Динимни биринчи ўринга қўйиб,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди.

Совгъа қилмасинлар дунё керакмас,
Инсонлар излаган тилло керакмас.
Сизни севолмаган юрак юракмас,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди.

Гъафлатда қолмайин айтилса азон,
Ойлаб қайнамасин уйимда қозон.
Қолган умримни ҳам қилмайин ҳазон,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди.

Чаман гулзоримда ўсиб янтоқлар,
Инсонлар қалбини айламиш догълар.
Муштоқ бўлиб кутган Жаннат-у богълар,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди.

Асъҳоблар кўзлаган мақсадга етмиш,
Иймонин олиблар дунйодан кетмиш.
Бир кун афсонага айланар ўтмиш,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди.

Гарчи сиз каби бўлолмасам ҳам,
Барча сунннатингиз тутолмасам ҳам.
Саҳобалардек яшагим келди,
Росулуллоҳ сизга ўхшагим келди. 

 

 

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Фазлиддин Бурхонов. 



Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229180
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101249
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49401
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25686