РАМЛА (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО)
28.4.2016 7231

    У – Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг завжаи мутаҳҳараларидан бири. Тўлиқ исмлари Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён Сарх ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абд Шамс. Рамла Қурайш қабиласининг бошлиқларидан бири Абу Суфён ибн Ҳарбнинг қизларидир.
    Ислом динини қабул қилгунига қадар бутпарастликка, кейин умр йўлдошига эргашиб насронийликка эътиқод қилганлар. Ислом динини қабул қилгач, улар қурайшликлардан қочиб Эфиопия (Ҳабашистон) га кетишган. У ерда Убайдулло муртад бўлиб, яна масиҳийлик динига ўтиб олди. Убайдулло қанчалик Рамлани масиҳийлик динига даъват қилишига қарамасдан Рамла Ислом динини маҳкам ушлади ва турмуш ўртоғи билан ажрашди. Шундан сўнг у Маккага қайтиб бора олмади, чунки унинг отаси Абу Суфён мусулмонларнинг ашаддий душмани эди.
    Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ушбу хабарни эшитиб, бу аёлнинг эътиқодига тасаннолар айтдилар ва Рамла онамизни никоҳларига олиш учун Эфиопия подшоси Нажоший ҳузурига ўзларининг вакилларини совчи қилиб юбордилар. Ҳижрий сананинг 7 йили 628 йилгача улар турмуш қуришди. Бу никоҳ сабаб Маккадаги бутпараст Абу Суфён ва Пайғамбаримиз ораларидаги кескин муносабат нисбатан юмшади. Художўй ва ҳақгўй Рамла акаси Муавийнинг ҳукмронлиги даврида 70 ёшларида 665 йилда вафот этганлар. Улар 65 тадан ортиқ ҳадис ровийси ҳисобланадилар.

 

www.muslim.uz 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 228025
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101040
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 50677
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49193
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25584