Қути ичидаги жон
31.8.2015 3694

   Хасис бой бор эди. Судхўрликдан, ҳаром-харишдан олтин-кумуш орттирди. Инфоқ-эҳсон қилмай, закот чиқармай, топган-тутганини хотинидан, бола-чақасидан ҳам қизғаниб бойиди. Тилла тангаларни ўғирлик молдек яшириб сақлади.
    Бир куни бўлмас иш бўлди: ўғлининг хонага кирганини билмай қолди, олтин солинган қутини кўриб қолиб, савол берди:

– Дада, қутининг ичида нима бор?

– Илон бор, чаён бор! Бўлди, тур, кет!

     Қутининг ичида “менинг жоним бор” деса бўларди-ю, бир жиҳатдан, илон-чаён дегани ҳам беҳикмат эмас...
   Йиллар ўтди, бойнинг соғлиги ёмонлашиб, ётиб қолди. Дарди кундан-кунга оғирлашди. Ўғли табибларни чақириб, отасини даволатиш учун бор олтинни аямай сарфлади. “Қаратган қараб қолмас” дегандек, саъй-ҳаракат бежиз кетмади, дармон дорилар яради. Аллоҳ шифо бериб, бемор тузалди.
    Ҳаётдан умидини узган одам оёққа туриб, тетиклашгач, олтин жозибаси яна уни ўзига тортди. Қутини бўш кўриб, юраги қинидан чиқаёзди. Ўғли: “Тиллаларни сарфлаб сизни даволатдим”, дегани ҳамоно отаси: “Оҳ!” дея гуппа йиқилди. Аҳволи оғирлашиб, жони ҳалқумига келди.
    Ўғли назъ (жон узилиш) ҳолати етганини англаб, шаҳодат калимасини овоз чиқариб ўқиди, отасининг тилида эса калима чала қолди. Фақат “ашҳаду” дея олди. Сал туриб жон талвасада “олтин...” дегани эшитилди. Сўнгги сўзлари: “ашҳаду”, “олтин...” бир-бирига боғланмаган икки сўз. Маййитга яхши тилак жоиз: илоҳи, имонли кетган бўлсин...  

   Энди ўйланг: бу қандай ўлим бўлди? Қазо етгани ҳақ, сабаб – олтин, у тиллани севарди. Жони гўё қутининг ичида эди. Қутидан зар кетди, танасидан жон кетди. Қуръонда ҳавои нафс “бузғунчи” деб сифатланиши бежиз эмас. Нафс тизгинини қўлга олинг, олтинпарастлардан ҳазар қилинг, азизлар! 

 

 


Фозил Зоҳид

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 92849
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 40807
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29807
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29171
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15527