Қуръоннинг баёний эъжози – 1
13.2.2017 7619

      Закариё алайҳиссаломнинг аёли ҳақидаги таъбирдаги фарқ:

     Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Марям сурасида Закариё алайҳиссаломнинг ўз аёли ҳақида гапирган гапларини ва қилган дуоларини шундай келтирган:

 

وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا

 

       “Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Энди Сен Ўз даргоҳингдан менга бир дўст (фарзанд) бер” (5-оят).

      Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида Закариё алайҳиссаломнинг ўз аёли ҳақида гапирган гапларини бундай келтирган:

 

قَالَ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي غُلَامٌ وَقَدْ بَلَغَنِيَ الْكِبَرُ وَامْرَأَتِي عَاقِرٌ قَالَ كَذَلِكَ اللَّهُ يَفْعَلُ مَا يَشَاءُ

 

       “(У деди): “Раббим, ўзим кексайган, хотиним эса туғмас бўлса, менга ўғил қаёқдан бўлсин?” (Аллоҳ) деди: “Шундай, (лекин) Аллоҳ хоҳлаган ишини қилур” (40-оят).

       Аллоҳ таоло Анбиё сурасида Закариё алайҳиссаломнинг қилган дуоларини бундай келтирган:

 

وَزَكَرِيَّا إِذْ نَادَى رَبَّهُ رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَوَهَبْنَا لَهُ يَحْيَى وَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ

 

      “Закариёнинг: “Эй, Раббим! Мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт!) Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан”, – деб нидо қилган пайтини (эсланг!) Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик ва унга Яҳёни ато этдик ҳамда жуфти (ҳалоли)ни ўнглаб (туғадиган қилиб) қўйдик” (89-90-оятлар).

 

      Араб тилида امرأة (имроатун) калимаси турмушга чиққан ва турмушга чиқмаган аёлга нисбатан ишлатилади. Закариё алайҳиссаломнинг аёли туғмас бўлгани учун эр-хотинлик ҳаёти барча кўринишлари ва ҳолатларида тўлиқ бўлмади. Яъни оилада фарзанд йўқ эди. Қуръон бу пайтда امرأة калимасини ишлатди. Юқоридаги иккита (Марям ва Оли Имрон сураларидаги) оятларда Қуръони Карим Закариё алайҳиссаломнинг аёлига нисбатан امرأة калимасини ишлатди.
      Фарзанд кўришга тўсиқ бўлаётган нарса – туғмаслик йўқ бўлиб, Аллоҳ у аёлни ўнглаб (туғадиган қилиб) қўйгандан кейин эр-хотинлик ҳаёти барча кўриниш ва ҳолатларида тўлиқ бўлди. Яъни оилада фарзанд туғилди. Анбиё сурасидаги оятда Қуръон Закариё алайҳиссаломнинг аёлига нисбатан زَوْجَة (завжатун) калимасини ишлатди.

 

Доктор Абдурраҳим Хойруллоҳ Шарийфнинг “Қуръондаги баёний эъжоздан намуналар” мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229180
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101248
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49401
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25686