Қуръондаги 9 та илмий далил ҳақида
23.9.2016 12504

“Токи уларга унинг (Қуръоннинг) ҳақ экани аниқ маълум бўлгунича, албатта, биз, атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир, (уларга) Роббингизнинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?”  “Фуссилат” сураси, 53-оят 



     Қуръон Пайғамбар алайҳиссаломга VII асрда нозил қилинган. Ўша вақтда илм-фан ҳали ривожланмаган эди. Одамлар қуёш ер атрофида айланиши ва ер филнинг устида жойлашганига ишонишарди. Ана шундай билимсизлик, жаҳолат даврида турли соҳалардаги илмий фактлар ҳақида сўз борувчи Қуръони карим нозил қилинди. Аммо Қуръон – илмий китоб эмас, балки у келажак, Қиёмат куни, ўтган аждодларнинг қилган ишларига яраша жазо ёки мукофот берилгани, инсоннинг ички дунёси ҳақида ибрат ва эслатмалар берувчи муқаддас китобдир.
     Кимдир Қуръон матнлари илмий кашфиётлар билан бирга ўзгариб бориши мумкинлигини айтиши мумкин. Бироқ бундай бўлиши мумкин эмас, чунки Қуръони карим Пайғамбаримиз (с.а.в.) даврларида ёзиб олинган эди. У зотнинг ўлимидан бир қанча йил ўтиб ёзилган нусхаларидан бири Ўзбекистон музейида сақланади. Ушбу Қуръон матнлари бугунги кунда дунё бўйлаб кенг тарқалган арабларнинг ўша даврдаги Қуръони билан айнан бир хил. Биз қуйида Қуръондан яқиндагина кашф этилган илмларнинг фақатгина Парвардигор қудрати ила пайдо бўлганини тасдиқловчи баъзи бир фактларни келтирамиз.

 

1.Ҳаётнинг сувдан пайдо бўлганлиги.

 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!Энди ҳам имон келтирмайдиларми?!” (“Анбиё” сураси, 30-оят). Сув – ҳаёт манбаи эканини барчамиз яхши биламиз. Бироқ 7 асрда Арабистон чўлида ким ҳам буни биларди? Организмлар ҳужайралардан, ҳужайралар эса асосан сувдан ташкил топган. Масалан, стандарт жонзотнинг 80% ситоплазмаси сувдан иборат эканини биолог олимлар ўз асарлларида ёзишади. Бу факт эса микроскоп кашф этилгандан сўнггина аниқланган эди.

 

2. Темир.

 

     Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Яна, Биз темирни туширдик. Унда қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир” (“Фуссилат” (“Темир”) сураси, 25-оят) Темир Ернинг табиий материали ҳисобланмайди. Олимлар миллион йиллар илгари ерга таркибида темир бўлган ва олис планеталардан келтирилган метеоритлар ҳужум қилганини кашф этишди. Оятда, шунингдек, ерга темир туширилгани ҳақида айтилмоқда. Бундан темир аввалига ер материали бўлмагани, балки ернинг узоқ чеккасидан юборилгани ҳақида хулоса қилиш мумкин.

 

3. Осмон ҳимояси.

 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Осмонни сақлаб турувчи том қилиб қўйдик. Улар (мушриклар) эса, уларнинг аломатларидан юз ўгирувчилардир” ( “Анбиё” сураси, 32-оят) Осмон ер ҳимоясида асосий рол ўйнайди. У ерни зарарли қуёш нурларидан асрайди. Агар само бўлмаганда эди, қуёш радиацияси ердаги барча нарсани нобуд қилган бўлар эди. У худди ерни ўраб турувчи ҳимоя кўрпаси ёки чойшаб васифасини ўтайди. Чунки осмон чегарасидаги қуёш ҳарорати 270 градус Целъсини ташкил этади. Агар бу ҳарорат ергача етиб келганида, ҳамма нарса бир онда музлаб қолган бўларди. Бу осмоннинг кўплаб фазифаларидан бири халос.

 

4. Тоғлар.

 

Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Биз Ерни тўшак қилиб қўймадикми?! Тоғларни эса (Ерни тутиб турувчи) қилиб қўймадикми?!” (“Набаъ” сураси 6-7 оятлар). Қозиқлар – бу тоғлар тузилишининг аниқ тасвиридир. Геофизик Френк Пресс “Ер” номли китобида айтишича, тоғлар худди қозиқлар сингари ерга қоқиб қўйилган. Масалан, баландлиги 9 км бўлган Эверест ер ости бўйлаб 125 км га чўзилган. Тоғларнинг ушбу хусусияти фақатгина 20 асрда ер қатламлари тектоникаси назарияси орқали маълум бўлди.

 

5. Коинотнинг кенгайиши.

 

Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Осмонни Биз “қўллар” билан барпо этдик. Дарҳақиқат, Биз қудратлидирмиз” (“Зориёт” сураси 47-оят). Коинотнинг кенгайиши ҳақидаги факт фақатгина охирги юз йилликда кашф этилди. Стивен Хокинг “Вақтнинг қисқа тарихи” номли китобида шундай ёзади: “Коинотнинг кенгайиши тўғрисидаги ихтиро 20 асрнинг энг буюк интелектуал кашфиётларидан бири бўлди”.

 

6. Қуёш орбитаси.

 

Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “У кеча ва кундузни, Қуёш ва Ойни яратган зотдир. (Бу иккисининг) ҳар бири фалакда сузиб юрар” (“Анбиё” сураси 33-оят). Қуёшнинг ҳаракатланмаслиги ва планеталарнинг унинг атрофида айланиши ҳақидаги гипотезани 16 асрда Николай Коперник таклиф этган эди. Ушбу гипотеза олимлар томонидан 20 асргача қўллаб-қувватланган. Бу гипотезани маъқуллаганлар Қуръон оятини нотўғри деб ҳисоблашар эди. Бироқ сўнгги юз йиллик изланишлар кўплаб янгиликларни кашф этди, шу билан бирга қуёшнинг орбита бўйлаб айланишини ҳам. Шундай қилиб, Қуръони каримда айтилган ҳақиқат ўз исботини топди.

 

7. Океан.

 

Аллоҳ таоло имонсизликни денгиз тўлқинига қиёс этган: “Ёки (кофирларнинг қилган амллари) қаватма-қават тўлқин ва унинг устида (қора) булут қоплаб олган сермавж денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир: қўлини чиқариб (қараса) уни кўра олмас. Кимки Аллоҳ нур (имон) бермаса, бас, унинг (учун) ҳеч қандай нур йўқдир” (“Нур” сураси 40-оят).
     Олимлар тўлқин фақат океан юзасидагина пайдо бўлади, деб ҳисоблашарди. Бироқ, океанологлар океаннинг юза қисмидан пастда ички тўлқинлар бўлишини ҳам кашф этишди. Бу тўлқинлар инсон кўзига кўринмайди ва уларни фақат махсус асбоблар ёрдамида аниқлаш мумкин. Қуръони каримда океан остидаги тўлқинлар билан қопланган зулмат ҳақида, сўнг яна тўлқин ва унинг остидаги булутлар ҳақида сўз боради. Бу оят нафақат яқиндагина кашф этилган ички тўлқинлар ҳақида, балки зулмат қаъри ҳақида хабар беради. Инсон сув остига зарур асбобларсиз 70 м гача тушиши мумкин ва у ерда ҳали ёруғлик кўриниб туради. Аммо 1000 м чуқурликка тушгач у ер фақат зулматдан иборат эканини билишимиз мумкин.

 

8. Ёлғон ва хатти-ҳаракат.

 

Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Йўқ! Қасамки, агар у (бу йўлидан) қайтмаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан тутамиз. Ўша ёлғончи, адашган (кимсанинг) пешонасидан (тутиб жаҳаннамга олурмиз)” (“Алақ” сураси 15-16 оятлар).
     Ушбу оят кўпхудолик тарафдори бўлган ва мусулмонларнинг исломга эътиқод қилишларига монелик қилган Абу Жахлга нисбатан нозил қилинган. Эътиборли томони шундаки, оятда Абу Жахл ёлғончи дейилмаган, балки пешонаси эслатиб ўтилган. Олимлар ёлғон учун инсоннинг айнан пешонадаги префронтал пўстлоқ қисми жавоб беришини кашф этишди. Шунингдек, пешона қисми онгли хатти-ҳаракатлар учун жавобгар экан. Ёлғон ҳам, онгли хатти-ҳаракат ҳам (“агар у бу йўлдан қайтмаса”) миянинг пешона қисми билан боғлиқ бўлиши эслатиб ўтилган.

 

9. Оғриқ ретсепторлари.

 

Узоқ йиллар давомида оғриқни ҳис қилиш учун мия жавоб беради, деб ҳисобланарди. Аммо кейин оғриқ ретсепторлари терининг юқори қаватида жойлашгани аниқланди. Уларсиз инсон оғриқни ҳис қилмайди. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, оятларимизни инкор этувчиларни дўзахда куйдиргаймиз. Азобни тотсинлар деб, терилари куйиб битиши билан ўрнига бошқа (янги) териларни алмаштириб турамиз. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (“Нисо” сураси 56-оят). Тери куйгандан кейин инсон ортиқ оғриқни ҳис қила олмайди. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло имон келтирмаганлик учун жазо сифатида тери янгиланиши ва оғриқ яна давом этишидан огоҳлантиряпти.

 

 

Умида Қодирова тайёрлади 

Манба: www.ziyo.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216902
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589