Қалб ва тил
8.6.2016 6218

   Луқмон қора танли қул ва дурадгор эди. Бир куни хожаси унга қўй сўйишни буюрди. Луқмон қўйни сўйди. Хожаси унга: “Менга қўйнинг энг яхши жойидан олиб кел!” деди. Луқмон унга қўйнинг тили билан юрагини (“юрак” араб тилида “қалб” дегани) олиб келди. Сўнг орадан бир неча кун ўтди.
     Кунларнинг бирида хожаси унга яна қўй сўйишни буюрди. Луқмон қўйни сўйди. Хожаси унга: “Менга қўйнинг энг ёмон жойидан олиб кел!” деди. Луқмон унга яна қўйнинг тили билан юрагини олиб келди. Хожаси ҳайрон бўлиб: “Аввалги сафар қўй сўйганингда “Менга қўйнинг энг яхши жойидан олиб кел!” десам, тили билан юрагини олиб келган эдинг. Бугун сенга “Менга қўйнинг энг ёмон жойидан олиб кел!” десам, яна тили билан юрагини олиб келяпсан. Буни қандай тушуниш керак?” деди. Шунда Луқмон: “Агар тил билан юрак яхши бўлса, улардан яхши аъзо йўқ. Агар тил билан юрак ёмон бўлса, улардан ёмон аъзо йўқ” деб жавоб берди.



Шайх Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216422
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554