Ота-оналар бурчи
4.7.2015 3819

 

        Маълумки, бугунги кунда униб ўсаётган ўғил - қизлар эртанги  кунимиз эгаларидир. Шу нуқтаи назардан ёш авлоднинг таълим-тарбияси тўғрисида қайғуриш ҳар биримизнинг ҳам фуқаролик ҳам инсоний бурчимиз ҳисобланади.

 

Таъкидлаш керакки, ота - оналар ўз фарзандларини баркамол бўлиб вояга етишини ният қилади ва бу йўлда бор куч - ғайратини сафарбар этади. Бироқ орамизда фарзанд тарбиясига беписанд бўлганларни ҳам учратиб қоламиз. Унутмайликки, Аллоҳ таоло Таҳрим сурасининг 6-оятида биз мўмин - мусулмонларга қарата: “Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлмиш дўзаҳдан сақланглар” – деб хитоб қилган. Демак биз фарзандларимизниг дунё ва охиратда аҳли солиҳ, баркамол инсонлар сафига қўшилишларига астойидил ҳаракат қилишимиз зарур.

 

Ислом дини ақидасида ҳали бола дунёга келмай туриб унинг келажаги тўғрисида қайғуришга буюрилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай деганлар: “Аёл кишини ё диёнати учун, ёки молу - дунёси учун, ёҳуд хусну - жамоли учун никоҳга олинади. Сен диёнатлисини танлагин, шунда барака топасан”.

 

Фарзанднинг баркамол бўлиб етишишида онанинг хизмати алоҳида аҳамиятга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: “Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга, насронийга ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота - онасидир”.

 

Фарзандларга бир хил муносабатда бўлиш ҳақидаги ҳадисда: “Аллоҳдан қўрқиб фарзандларингизга нисбатан адолатли бўлингиз!” – деб айтилган. Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни жуда муҳим.

 

Оила – катта мактаб. Унда турли сабоқларни олиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Сизларнинг ҳар бирингиз чўпондирсизлар, ўзингизга қарашли раият учун катта маъсулият бўйинларингизга юклангандир”. Шунинг учун фарзандларни ёшлик чоғларидан илм-маърифатга қизиқтириб, таълим - тарбия бериб бориш лозим. Зеро, бугунги мехнатимиз самараси эртанги кунимизда намоён бўлади.

 

Мухтабар Ғафурова                                                                                                                                                                              

                                                                                                                                            

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 68177
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9906