Оилани сақлаб қолиш учун биргина савол
7.4.2016 7063

    Барча оилавий жуфтликлар оғир дамларни яшаб ўтадилар. Оилавий ҳаётда қочиб қутилмас қийинчиликлар мавжуд. Қийинчиликда ўзаро тил топишиш жуда мушкул, аммо жуда яхши ва ҳар икки тарафга ҳам фойдали қарор бўлади.
     Доимий тортишувлар ва келишмовчиликлар оқибатида умр йўлдошлар бир- бирларидан ўзларини олиб қочадилар ва оила жамоаси пароканда бўлади. Оиладаги аксарият катта муаммолар эру хотиннинг бир-бирларини кутишларига (интилишларига) жавоб бермаслигига боғлиқ. Аслида оилангиздаги муаммоларни ҳал қилишда биргина савол бор.
     "Мен сени бахтли бўлишинг учун нима қила оламан?". Албатта, руҳан эзилган ва дарғазаб вақтда бу савол иложсиз (ўринсиз) туюлади, ахир айбдор биз эмас-ку. Биз ҳар қандай ҳолатда умр йулдошимизни айблаб, унинг хато ва камчиликларини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу билан сиз ҳеч нимага эриша олмайсиз. Кўпчилик жуфтликлар юқоридаги ҳолат билан муаммоларини ҳал қилмайдилар, балки янгиларини келтириб чиқарадилар. Бунинг ўрнига ўзингизга келиб олиб, фикрларни жамлаб, болалар ухлаган тинч пайтда турмуш ўртоқ билан ёлғиз қолиб, юқорида келтирилган саволни бериш талаб этилади.
       Бўлган воқеадан сўнг турмуш ўртоғингиз сиздан танқид ва танбеҳни кутган, лекин сиз юқоридаги савол билан уни ҳайратга соласиз. Тортишманг, овозингизни кўтарманг, шунчаки самимият билан шу саволни бериб, турмуш ўртоғингизни тингланг. Одамлар ҳар  - хил, ҳар кимнинг ўз хоҳиш-истаги бор ва бу савол қуйидаги хулосани келтириб чиқаради: Унга эътибор етишмаяпти. Биз оилавий юмушлар, иш, фарзанд билан куймалашиб, турмуш ўртоғимиз ҳақида эсдан чиқариб қўйямиз. Одатий ҳолдек қабул қилиб, уларга керакли эътиборни бера олмаймиз. Муносабатлардаги мулоқотнинг етишмаслиги ўзаро тушунишни йўқолишига олиб келади. Бир-бирлари билан бўлишишмаса, қандай қилиб ўзаро тушунишлари мумкин? Сизнинг турмуш ўртоғингиз—бу сизнинг умр йўлдошингиздир.

     Асосийси, буни ёддан чиқарманг, эътиборли бўлинг, меҳр, эркалаш ва мулойимлик билан ёндашинг. Унга сизнинг қўллаб-қувватлашингиз етишмаяпти. Эркак кишига қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Бу ҳакда у балки айтмас, лекин у доимо ишончли ёрга ва рафиқа тимсолидаги кўмакни (қувватни) ҳис қила олиши керак. Эрингизни айни ишлари илгарилай олмаётган дамда юмшоқлик билан муносабатда бўлиб, қўллаб-қувватланг, йўналтиринг, ёрдам ва маслахат беринг.
      Сиз уни қадрлай олмайсиз. Сизнинг эрингиз оилангиз учун ҳамма нарса қилишга ҳаракат киляпти, лекин сиз уни қадрлашингизни кўрсата олмаяпсиз. Эркак киши учун кераклигингиз ва ҳурматингиз жуда муҳим. Эрингизни қилаётган ишидан доим миннатдор бўлинг (рози бўлинг) ва уни сизга нақадар кераклигини намоён этинг ва қадрланг.

 

Шахноза Иминова тайёрлади 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216363
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553