Одил ҳукм
Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига бир қавм келди. Улар қуйидаги масалада тортишаётган эдилар: Бир қабиладан икки аёл келди. Улар бир кунда, бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришган эди. Фарзандлардан бири қиз, иккинчиси ўғил эди. Лекин аёлларнинг иккиси ҳам ўғил кўрганини даъво қилаётган эди.
Али розияллоҳу анҳу бу масалани тинглагач, ердан бир сиқим тупроқни олдилар ва: “Бу масаланинг ечимини топиш мана бу тупроқни кўтариб туришдан ҳам осон”, – дедилар ва одамларга кичик тарози ва тенг оғирлакдаги иккита кичик идиш олиб келишни буюрдилар.
Тарози келтирилгач, идишчаларнинг оғирлиги аниқ қилиб ўлчанди, улар тенг чиқди. Кейин икки аёлга ўз озуқаларидан (сутидан) икки идишчага тенг ҳажмда олиб беришни буюрдилар. Сўнг Али розияллоҳу анҳу идишчаларни яна тарозига қўйдилар. Сутлар ҳажм жиҳатидан тенг бўлса-да, тарозининг бир палласидаги сут иккинчисидан оғирроқ чиқди. Али розияллоҳу анҳу ана шу палладаги идиш соҳибасига: “Сенинг фарзандинг ўғил”, – дедилар. Иккинчи аёлга эса: “Сеники қиз”, – дедилар.
Қавм бундай ҳукмдан норози бўла бошлади. Али розияллоҳу анҳу эса: “Аллоҳ таоло барча нарсаларда адолатлидир, У Ўз Китобида шундай деган: “ اللأنثيين حظ مثل للذكر (Бир ўғилга икки қиз насибаси баробарида…)” (“Нисо” сураси, 11-оят). Бу гап барча ҳолатларга тааллуқлидир. Шунга кўра, ўғил кўрган аёлнинг сути қиз кўрган аёлникига нисбатан анча қуюқ бўлади. Икки идишдаги сутнинг ҳажми бир хил бўлгани билан, уларнинг зичлиги ҳар хил. Шу сабабдан бири иккинчисидан оғирроқ чиқди”.
Одил ҳукмдан сўнг қиз кўрган аёл ўз қизини олиб уйига қайтди.
Муҳсин Жабборнинг “Қиссаларда ҳаёт сабоғи” китоби асосида Саида Мусахон қизи таржимаси