Ноумид бўлмайлик!
3.10.2015 4525

    Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” деди. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом Роббиларига ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга: “Мен уни “Ақийм” (Туғмас) деб ёзиб қўйганман” деб жавоб берди.

     Саййидимиз Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: “Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар. Аёл қайтиб кетди. Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга: “Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” дея илтимос қилди. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом Роббиларидан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла: “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: “Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар. 
      Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан: “Бу бола ким?” деб сўрадилар. Аёл: “Бу менинг ўғлим” дея жавоб берди. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом Роббиларидан: “Эй Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?” деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Ҳар сафар “Ақийм” деганимда, у “Роҳийм” дерди. Бас, раҳматим қудратимдан устун келди” деб жавоб берди.

     Эй раҳмлиларнинг энг Раҳмлиси! Нақадар Буюксан! Эй карамлиларнинг энг Карамлиси! Нақадар Меҳрибонсан! Эй фарзанд неъматига эришолмай, умидсизликка тушаётганлар! Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳга бўлган гумонларингизни гўзал қилинглар! Бошқалар қатори менга ҳам солиҳ фарзанд ато этади деб яхши гумонда бўлинглар! 

 


Нозимжон Иминжонов таржимаси 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216319
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552