Ноиложликда қилинган дуо
13.5.2016 5908

    Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: “Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак” дедим-да, унинг ортидан эргашдим. Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: “Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?” деб сўрадим. У: “Мен ҳожиларданман. Ўғрилар менинг молимни, нарсаларимни олиб, ўзимни эса, кўриб турганингиздек, шу ерга боғлаб қўйишди. Бир неча кун очликка чидадим. Кейин Роббимга қалбим билан юзланиб: “Эй Ўзининг азиз Китобида: “Ёки ноилож одам дуо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (ундан) ёмонлик (мусибат)ни йўқ қиладиган” (Намл, 62) деган Зот! Мен ноилож қолдим. Менга раҳм қил!” деб дуо қилдим. Шу пайт Аллоҳ мана шу қарғани менинг олдимга таом билан юборди” дея жавоб берди.
     Кейин мен уни арқондан ечдим. Иккимиз юриб-юриб, чанқадик. Ёнимизда сув йўқ эди. Саҳрога яхшилаб разм солдик ва бир қудуқни кўрдик. Қудуқ устида бир тўда оҳулар турарди. Дарҳол қудуқ олдига яқинлашдик. Оҳулар нарироққа қочиб, бир четда тўхтади. Қудуққа етиб бориб, қарасак, сув қудуқнинг тубида экан. Ҳаракат қилиб, сувидан олдик, ичдик. Кейин мен оҳуларга ҳам сув олиб чиқмагунимча бу ердан жилмайман, деб қасд қилдим. Шеригим иккаламиз қудуқнинг ёнидан бир жойни кавлаб, ўша жойга қудуқдан сув олиб, тўлдирдик. Иш битгач, қудуқ ёнидан узоқлашдик. Бизнинг узоқлашганимизни кўриб, оҳулар қудуқ ёнига кела бошлади. Келиб, ҳалиги сувдан ичиб, барчасининг чанқоғи босилди. Шу пайт менга: “Эй Молик, шеригинг бизга дуо қилиб, қалби ва нафси ила бизга юзланган эди, биз унинг дуосини ижобат қилиб, унга таом бердик, арқондан ечдик ва суғордик. Оҳулар ҳам бизга таваккул қилган эди, уларни ҳам суғордик” деган овозни эшитдим”.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216416
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553