“Мусофир”
10.8.2015 4318

    Ишдан кайтаётсам бекатда бир одам қўлида даста гул билан бир нуқтага термулиб ўтирарди. Автобус кутиш билан бирга уни бироз кузатдим. Уст боши бинойидек, қўлидаги гулни кўрган ҳар қандай инсон уни бирон-бир базмга ёки маросимга кетаётган деб ўйлайди. Лекин яхширок назар солсангиз унинг кўзлари ҳаддан зиёд сўлғин. Ўз-ўзимга савол бера кетдим. Нима учун? Нима сабабдан? Нимага? Хуллас бу саволлар охири унга мурожат этиш билан якунланди.

- Кимсиз? 

У индамади. Юзимга бир қаради-да, яна ўша нуқтасига термулиб ўтираверди. Орада жим-житлик. Анча вақт ўтгандан сўнг мен кетишга шайландим. Жавоб эшитишдан ҳам умидимни уздим. Шу лаҳзаларда у тилга кирди.

- Мусофирман!

     Шундай деди-да, бекатдан йул чети бўйлаб бошини ҳам қилганча гулни чалқанча кўтариб оғир кадам ташлаб кетди. Йул бўйи у ҳақида ўйлаб келдим. У менга кўпроқ Саид Аҳмаднинг «Қора кўз мажнун» ҳикоясини эслатарди.

     Ҳикоядаги Бўрихон 19 ёшида Ватан ҳимояси учун армияга кетади. Мусофир бўлиб, ўзга юртда хизмат қилади. У армия хизматини ўтагандан кейин, уйига қайтмади. Аксинча мусофир бўлиб, ўша юртда қолиб кетди. Онаизор эса фарзандини 32 йил зор қақшаб кутди. Ва ниҳоят Бўрихон 51 ёшга тўлганда онасини кўргани уйига қайтди.
    Саодат ая фарзандини бағрига босиб йиғлади. Келганидан, кўрганидан, бағрига босганидан бахтиёр эди. Ўғлининг елкалари ва бошларига кўз ёшлари тўкиларди. Ўша куни она-болага супага жой солиб беришди. Кампир боласига тикилиб мижжа қоқмади. Бўрихон эса ташриф хурсандчилиги деб тўйгунича ичган эди. Оғзидан гуп-гуп ароқ ҳиди келиб турарди. Кампир рўмолининг учи билан бурнини беркитганча ўтирибди. Ростдан ҳам шу одам менинг боламми? деб ўйларди кампир. Қариб кетибди, сочлари тўкилиб, бошининг ярми яланғочлаб қопти. Кўп ичадиган одамлардагина бўладиган захил бир бефайзлик зоҳир эди унинг юзларида.
     Кўзларининг таги салқиган, тишлари тамакидан жигарранг тусга кирган. У отаси ўтган уйда, туққан онасига, жигарларига бегона бўлиб бепарво ётибди. Бўрихон у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Шунда…. Шунда унинг устидаги оқ чойшаб сирғалиб елкалари, кўкси очилиб қолди. Кампир баданида чаён ўрмалагандек сесканди. Ўзини орқага ташлади. Бўрихоннинг буйнидаги занжир учида бут ялтирарди.  1970 йилнинг кеч кузида бир мусулмон боласи диндан чикди.
    Эртаси куни кампирнинг мусофир ўғли яна мусофирликка отланди. Барча қариндошлар Бўрихонни кузатиш учун вокзалгача боришди. Саодат ая эса ўғлини кузатгани ҳатто остонага ҳам чиқмади. У кетди. Ҳайҳотдек ҳовлида кампир бир ўзи қолди. Кампир уйга кириб тугун кўтариб чиқди. Ундан Бўрихоннинг гўдаклигида, болалигида кийган кийимларини олиб қаради. Илгари кампир баъзи-баъзида бу кийимларни ҳидлаб йиғларди. У ҳовли ўртасига хазон тўплаб гугурт чақди. Гуриллаб ёнаётган гулханга Бўрихоннинг кийимларини бирма–бир ташлай бошлади. Қоракўз гулхан атрофида айланарди. Қоракўз Саодат аянинг вафодор ити. Ҳар сафар Қоракўз дайдиб келгандан сўнг кампир итни «Ҳа, қоракўз мажнун» деб койирди. Кейин овқат бериб, шилинган, тилинган жойларига йод суркаб қўярди. Ит мана шунинг учун ҳам кампирнинг ёнидан бир зум кетмасди.
    Саодат ая оламдан ўтди. Фарзандларидан кўра купроқ Қоракўз мунғайиб қолди. Ҳали тонг ёришмай Қоракўз кўчага чиқиб кетди. Кампирнинг болаларидан иккитаси Тошкентда, биттаси Чирчиқда, иккитаси Қибрайда яшайди. У тонг отгандан то кун ботгунча хаммасининг уйига борди. Кампирни тополмасдан хориб чарчаб қайтиб келди.
     Кампирнинг жами еттита фарзанди бор эди. Биттаси динини, иймонини сотиб узга юртда «мусофир» бўлиб, қолиб кетди. Биттаси кампирнинг уйида қолган. Қолган бештаси ҳам уз юртида бошқа-бошқа шаҳарларда «мусофир».
     Йўл бўйи шуларни ўйлаб келдим. Кўз олдимда мусофирнинг сўлғин кўзлари-ю, «Мусофирман»деган жавоби айланаверарди. Ён дафтаримни олиб мусофир ҳақида ушбуларни ёзиб қўйдим. "Мусофир! Унинг юзида нур йўқ. Нураб қолган негадир. Тўғри-да, неча йиллардан бери қандайдир орзулари сабаб мусофир. У ўз уйидан орзуларни деб кетди. Унинг онаси эса ортидан йиғлаб қолди. Орзулар эса... Орзулар эса мусофирни кафтига олмади. Аксинча, орзулар у мусофир бўлган куни оёқлари остида йўқ бўлиб кетган.Яна ҳам тўғрироғи, орзулар унинг ортидан ўша куни йиғлаб қолган. Мусофир буни бугун тушунди. Тушунди ҳамки унинг юзидан нур кетди. У бозордан гул сотиб олиб, онасининг қабрига келди. Мусофир нураб қолган негадир! Бугун онангизни эсладингизми?" 

 


Хуршид Далиев

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 92849
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 40805
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29807
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29171
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15526