Мудирнинг ибрати
11.7.2015 4264

 

        Аллоҳ таолонинг муқаддас дини Ислом Ўрта Осиё халқларининг қон – қонига сингиб кетган. Бунда Бухородаги диний муассасалардан бири бўлган  “Мир Араб” мадрасаси ўзига ҳос ўрин тутади.

 

Манбаларда келтирилишича, мадрасада мудирлик фаолиятини олиб бораётган бир домла мадрасадаги ишларни тақсимлашда одатда бирор бир талабага мадраса ҳовлисини тозалашликни берса, иккинчи талабага хоналарни тартибга келтиришни берарди. Шу тарзда барча талабаларга ишларни тақсим қиларди. Ҳамма ишлар тақсим қилиниб бўлингандан кейин битта иш, у ҳам бўлса таҳоратхонани тозалаш вазифаси қоларди.

 

Талабаларнинг аксари бу ишни сидқидилдан бажариш учун бир - бирлари билан мусобақалашдилар. Мудир хазратлари бу холатдан ҳайрон бўлиб, бу ишни кимга топширса адолатдан бўларкин деб узоқ ўйланиб қолардилар. Ўйлай - ўйлай охири бир фикрга келади: “Бу ишни сизлардан бирортангизга ҳам топширмайман, бу ишга ташқаридан одам ёллаймиз. Шунда адолатдан бўлади” дедилар. Бу фикрни ҳамма бир овоздан маъқуллади. Мудир хазратлари яна қўшимча қилиб айтдиларки: “У одам ҳар куни кечаси ҳуфтон намозидан сўнг юзини тўсган ҳолида келади. Унга бирортангиз ҳам гапирманг” дедилар.

 

Орадан анча вақтлар ўтди. Ҳар куни ҳазрат тайинлаган одам келиб, ўз ишини бажариб кетарди. Одатда мадрасада ҳар куни кечасига устозлардан маълум бирлари навбатчиликка туришарди. Кунларнинг бирида хазрат ёллаган одам келиб, ўз вазифасини адо этаётган пайтда навбатчиликда турган устоз таҳоратни янгилаб олиш мақсадида таҳоратхонага борадилар. Таҳоратхонага кирганларида не кўз билан кўрсинларки, ана шу мудир хазратлари тайинлаган одам мадраса мудирининг ўзи эди

 

Бундан ҳайратга тушган устоз бирор бир сўз ҳам айтмасдан қайтиб чиқиб кетдилар.

 

Авазбек ЮСУПОВ

Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси 4 курс талабаси

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216399
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553