Моида сурасида зоология фанининг илмий кашфиёти
23.1.2017 11553

     Қуръони карим нозил қилинганига 14 асрдан ошган бўлса-да, ҳар куни ундаги бирор воқеа билан боғлиқ илмий кашфиётлар эълон қилинмоқда. Албатта, 14 аср аввал айтилган гапларнинг илмий ҳақиқати энди-энди топилаётгани бу Китоб Аллоҳнинг Каломи эканлигининг ва Муҳаммад алайҳиссаломга мўъжиза ўлароқ нозил қилинган, унинг мўъжизалиги эса қиёматга қадар давом этадиган Китоблигининг очиқ-ойдин исботидир. Ана шундай илмий мўъжизалардан бири қарға билан боғлиқ мўъжизадир. 
   Қуръони каримнинг Моида сурасида шундай оятлар бор: “Уларга Одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида, биридан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил укаси Ҳобилга): "Сени, албатта, ўлдиражакман!» – деди. (Ҳобил) эса: "(Қурбонликни) Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур. Агар мени ўлдириш учун қўлингни мен томонга чўзсанг, мен сени ўлдириш учун Сен томонга қўлимни чўзувчи эмасман. Ахир, мен оламлар рабби – Аллоҳдан қўрқаман. Мен ўзимнинг гуноҳимни ҳам, ўз гуноҳингни ҳам (зиммангга) олиб кетишингни ва дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Золимларнинг жазоси шудир», – деди. Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. "Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай", – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди” (27-31). 
     Ер юзидаги илк жиноят инсонни ўлдириш, қотиллик бўлиб, Одам алайҳиссаломнинг икки ўғиллари ўртасида содир бўлган. Қобил ўз укаси Ҳобилни ўлдирган. Бунга сабаб Ҳобилнинг қилган қурбонлиги қабул қилиниб, Қобилнинг қурбонлиги қабул қилинмагани эди. Демак, бу жиноятга Иблиснинг васвасаси, ҳасад, гина, адоват сабаб бўлган экан. Мана шунда Аллоҳ таоло Қобилга ўз укасини қандай дафн этишни ўргатиши учун қарғани юборади. Хўш, нима учун Аллоҳ таоло бошқа қушни эмас, айнан қарғани юборди? Аллоҳ таолонинг инсон жасадини қандай дафн этишни ўргатиши учун қарғани юбориши бежизга эмас, албатта. Қуръондаги ушбу мўъжизани замонавий илм-фан яқиндагина исбот қилди. 
     Биология ва зоология фани мутахассисларининг таъкидлашларича, қарға қушлар орасидаги энг зийрак ва шу билан бирга энг маккор қуш экан. Бунга сабаб қарғанинг мияси бошқа қушлар миясига нисбатан каттароқ ҳажмга эга эканлигидир. 
   Соҳа мутахассисларининг айтишича, бошқа қушлардан фарқли ўлароқ, қарғалар оиласида ўзига хос суд, маҳкама жараёни бор экан. Бу маҳкамада оила ва жамоа низомига бўйсунмаган ахлоқсиз қарға суд қилинади. Қизиғи шундаки, бу суд Аллоҳнинг марҳамати билан адолат асосида олиб борилади. 
     Қарғалар жамоасида ҳар бир жиноят учун муайян жазо белгиланган. Масалан, бирор қарғанинг ёш полапони оғзидаги луқмасини тортиб олган қарғага суд томонидан ўша қарға то учолмайдиган бўлиб қолгунича битта қўймай патларини юлиш жазоси тайинланади. Жабрланган томон жиноятчи қарғанинг патларини шу қадар юлиб ташлашадики, натижада жиноятчининг ўзи ҳам ҳалиги полапон каби учолмайдиган, заиф бўлиб қолади. 
    Қарғалар инини золимларча эгаллаб олган ёки уни бузган қарғага адолатли суд томонидан жабрланган қарға учун янги ин қуриб бериш вазифаси юклатилади. 
    Бошқа қарғанинг урғочисига тажовуз қилган, тегажоғлик қилган қарға ўлимга маҳкум этилади. Урғочи қарғанинг қариндошлари жиноятчи қарғани тумшуқлари билан то у ўлгунича уриб, чўқишади. 
    Қарғалар маҳкамаси, одатда, бирорта экинзор далада ёки кенгроқ майдонда олиб борилади. Аввалига маҳкама ҳайъати аъзолари белгиланган жойга келишади ва шундан кейин айбланувчи қарға қўриқчилар ҳамроҳлигида ва қаттиқ назорат остида майдонга келтирилади. Суд бошланганда айбдор қарға бошини қуйи солиб, қанотларини тушириб, айбини тан олгани учун қағилламай жим туради. Агар маҳкама томонидан жиноятчи қарғага ўлим жазоси тайинланса, ҳамма қарғалар уни ўткир тумшуқлари билан чўқиб, уриб ўлдиришади. Ўлгандан кейин қарғалардан бири уни кўмиш учун жасади бемалол сиғадиган қилиб ер қазийди. Кейин ҳаммалари бирлашиб жасадни эҳтиёткорлик билан қабрга тортишади. Сўнг уни ҳурмат қилгандек, тупроқни ҳам устига аста-секин тортишади. Шундай қилиб инсон боласи кўпинча жорий қилолмайдиган илоҳий адолатни улар қойиллатиб ўрнига қўйишади. Бундан ташқари, олимларнинг маълумотларига кўра, бошқа қушлар орасида фақатгина қарғалар қабр кавлаб, ўлганларини ерга кўмишар экан. 
    Мана, нима учун Аллоҳ таоло инсонга дафн қилишни ўргатиши учун қарғани юборганини билиб олдик. Ҳа, азизлар, Роббимиз Ҳаким Зот! У ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Қуръони каримнинг бу каби янги-янги мўъжизалари қиёматга қадар тўхтовсиз равишда чиқаверади. Шундай экан, мўъжизаларга бой, ақлларни шоширувчи бу Китобни қўлдан қўймай ўқийлик, имконимиз борича ўқиганларимизга амал қилайлик. Ана шунда икки дунё саодатига эришамиз. 

Интернет материаллари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229179
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101247
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49399
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25686