Меҳмон ва мезбон
2.10.2015 5886

   “Меҳмон отадай улуғ”, дейди халқимиз. Меҳмонни эъзозлаш лозим. Ҳаммамиз қариндош-уруғ, ёру биродарларимизникига меҳмонга борамиз ёки уйимизга келган меҳмонларни иззат-икром билан кутиб оламиз. Лекин меҳмон ва мезбоннинг вазифалари, уларнинг бир-бирига муносабатлари, зиёфат одоблари хусусида кўпчилик маълумотга эга эмас. Меҳмонинг вазифаси учта:

 

1. Мезбон кўрсатган жойга ўтириш. Чунки уй эгаси уйининг ҳолатини яхши билади. Бунда камтарлик қилиб, давранинг қуйидан ёки ўзини катта тутиб, юқоридан жой олиш ярамайди.

 

2. Дастурхонга қўйилган таомлардан кўнгли тусаганича тановул қилиш. Егиси келиб ўзини тийиш ёки нафси очлик қилиб кўп ейиш ҳам одобдан эмас.

 

3. Зиёфатдан сўнг хонадон соҳибининг ҳақига дуо қилиш. Зеро, мусулмоннинг мусулмонга хайр тилаб қилган дуоси мустажобдир.

 

Мезбоннинг вазифаси қуйидагилардан иборат:

 

1. Топган нарсаларини меҳмоннинг олдига олиб келиш. Зиёфатда ҳаддан ошириб дастурхонни тўлдириб юбориш керак эмас.

 

2. “Олинг, олинг” деб меҳмонни қистайвермаслик, яъни ортиқча такаллуф қилмаслик. Чунки, меҳмоннинг қорни тўқ ёки парҳезда бўлиши мумкин. Баъзилар ўйлаганидек, овқат емаслик ёки кам ейиш мезбонга нисбатан ҳурматсизликни билдирмайди.

 

“Саломатлик тақвими”да эълон қилинган материаллар асосида тайёрланди.  

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216831
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24586