Кулфатми ё саодат?
3.10.2015 4397

     Анча йиллар аввал яшаган шотландиялик Кларк ва оиласининг бир орзуси бор эди – АҚШга саёҳат қилиш. Бунинг учун Кларк ва хотини тинмай ишлаб, пул жамғаришарди. Ниҳоят етарли маблағ йиғилди. Кларк ўзи, хотини ва тўққиз фарзанди учун АҚШга кетаётган янги лайнерга билет сотиб олди.
     Улар бўлажак сафар завқи ва янги ҳаёт умиди билан кута бошлашди. Бироқ кетишга бир кун қолганда кенжа фарзанднинг оёғини ит тишлаб олди. Доктор боланинг оёғини тикиб, Кларкларнинг уйи эшигига сариқ қоғоз ёпиштириб қўйди. Болада қутуриш касаллиги пайдо бўлиш эҳтимоли мавжудлиги туфайли хонадон ўн тўрт кунга карантинга қўйилганди. Оиланинг орзу-умидлари пучга чиқди! Энди улар АҚШга саёҳат қила олишмайди. Кларк уларсиз сафарга отланган кемани қирғоқдан кузатиб қолди. Кейин аламидан йиғлаб юборди ва бу бахтсизликда кенжатойини айблади.
    Орадан беш кун ўтиб Шотландия бўйлаб даҳшатли хабар тарқалди – қудратли “Титаник” ҳалокатга учрабди. “Чўкмас кема” дея таърифланган “Титаник” ўзи билан бағридаги юзлаб одамларни ҳам уммон тубига олиб кетганди. Кларкнинг оиласи ҳам ўша кемада бўлиши керак эди. Лекин ўша, улар бахтсизлик санаган воқеа – кенжа ўғилнинг оёғини ит тишлаб олгани туфайли ватанларида қолишганди. Кларк бу даҳшатли хабарни эшитгач, ўғлини бағрига босди ва деди: “Раҳмат, болажоним”.

 


Шоакмал тайёрлади. / “Ирфон” тақвимининг 2013 йил 1-сонидан олинди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216318
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24551