Кечиккан истиржоъ
19.11.2016 6041

    Бугун бироз нохуш воқеа юз берди. Чорраҳадан бурилаётган пайтимда ён томонимдан нексия машинаси ҳайдовчиси маркабимни бироз туртиб юборди. Иккала улов ҳам бироз шикастланди. Воқеанинг дастлабки пайтида хам, кейинида ҳам иккала томон босиқлик, хотиржамлик билан муомала қилдик. Айб нексия автомашина ҳайдовчисидалиги аник бўлса ҳам, ҳеч қандай даъвоим йўқлигини айтдим. Ҳазил мутойиба, яхши ният билан хайрлашдик. Машинам устахонада қолди. Машинамнинг бамфер ва қанот эҳтиёт қисмлари алмашадиган бўлди. Тахминан 850.000-900.000 минг сўм ҳаражат билан эртага кечгача маркабим таъмирдан чиқадиган бўлди.
     Хўш, нима бўпти энди? Буни нима учун ёзаяпман? Айни дам ушбу воқеани эслаб, ўзимдан катта бир хато топдим.  Мусибатни илк дақиқаларида истиржоъ айтиш эсимдан чиқибди. Қилинган харажатга эмас, айнан шу нарсага афсусланаяпман. Чунки бўлиб ўтган воқеа мудҳишроқ бўлиб, бу ҳаётимизнинг сўнгги лаҳзалари бўлиши мумкин эди-ку.Тўғри асабийлашиш ҳолати бўлмади. Мутлоқ хотиржамлик, самимийлик ила ҳал қилдик. Лекин барибир...
     Умримизни сўнгги лаҳзаларида ҳам бир калимани айтиш пайти келади. Илоҳим ўша пайтда тилимизни равон қилсин, қалбимизни тубидан отилиб чиқишига қодир қилсин. Нохуш кайфиятим мана шундан.
      Аслида, дунёда ноҳак азоб тортаётган мусулмонларни олдида буни мусибат деб айтишим ҳам ўринсиз. Лекин воқеанинг иқтисодий томони эътиборга олинмаса мени тушуниш мумкин бўлади. Аллоҳим,барчамизга хайрли хотима бергин. Омин.
       Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.



Абдувоҳид Атаметов

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 97655
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 43577
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 30913
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29783
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

17281