Кашанданинг танаси
28.9.2015 5758

    Чекувчи одам ўз танасининг қотили ҳисобланиши аниқ. Чунки у чекиш орқали танасини бир вақтнинг ўзида турли касалликлар билан заҳарлайди. Мунтазам чекувчи одамларда пайдо бўладиган касалликлар қуйидагилардир:

 

1. Соч тўкилиши;

 

2. Катаракта;

 

3. Терининг барвақт қариши, ажинлар пайдо бўлиши;

 

4. Эшитиш қобилиятини йўқотиш;

 

5. Тери раки;

 

6. Кариес (тишларнинг касалланиши);

 

7. Ўпка эмфиземаси;

 

8. Остеопороз (суяк синувчанлиги);

 

9. Юрак-қон томир касалликлари;

 

10. Ошқозон яраси;

 

11. Қўл бармоқлари териси рангининг ўзгариши;

 

12. Бачадон раки ва ҳомиланинг тушиши;

 

13. Псориаз (тери касаллиги);

 

14. “Бюргер касаллиги” синдроми (оёқларга қон оқимининг сусайиши);

 

15. Рак: ўпка, бурун бўшлиғи, тил, оғиз бўшлиғи, сўлак безлари ва томоқ, қизиқўнгач, ҳалқум, ошқозон, буйрак, сийдик қопи, ошқозон ости бези, йўғон ичак, тўғри ичак, орқа чиқарув канали, кўкрак бези каби аъзоларда саратон касаллиги пайдо бўлиши мумкин.

 

     Чекувчи одам ҳар куни ҳаёт учун зарур бўлган тоза ҳавони меъёрига нисбатан 10 фоизгача кам олади. Одам чекканида, аввало, унинг оғиз бўшлиғи, қолаверса, бурун каваги, нафас йўли, сўнгра ўпкаси, юраги, қон томирлари шикастланади.
       Ўпка яллиғланиши туфайли ундан юракка борадиган тоза ҳаво оқими ҳам камаяди. Оқибатда юрак чекмаган одамникидан кўра тезроқ уради. Қон босимини пайдо қилади. Томирларга зарарли томони шундаки, қонни лахталаштиради. Тутундаги никотин эса, асаб толаларидаги томир тортишига олиб келади. Бу ўз навбатида хотирани сусайтиради.
      Кашандаликни ташлаш мумкин. Лекин уни аста-секин камайтириб бориш йўли билан амалга ошириш зарур. Шунингдек, чекишдан тийилиш учун турли дори-дармонлар ҳам бор. Энг асосий омил, ўз иродасини қўлга олишдир. Тамакининг барча тури, шунингдек, нос ҳам халқ табобатида гиёванд моддалар туркумига киритилган.

 


Ж. Жабборов

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 70798
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

10583