ИСЛОМ НИМА?
5.1.2018 4674

“Ислом” сўзи “бўйсуниш”, “тоат”, “ихлос”, “тинчлик”, “сулҳ” маъноларини билдиради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ таоло банда инсонлар учун рози бўлган дин Ислом динидир. Ислом тавҳид дини, яъни Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақирувчи диндир. Аллоҳ юборган барча пайғамбарлар, жумладан, Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳиссалом, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни битта динга – Аллоҳ ягоналигини эътироф этишга, илоҳий китоларга, фаришталарга, пайғамбарларга, қиёмат кунига имон келтиришга, фақат Аллоҳга ибодат қилишга даъват этишган.

Ўзга динлар ичида Аллоҳ таоло нозил қилган, кейинчалик одамлар томонидан ўзгартириб юборилганлари ҳам бор. масалан, насроний ва яҳудийлик дини шундай. Ушбу дин вакиллари Мусо ва Исо алайҳимус-салом каби пайғамбарлар таълимотини унутиб, динга ўзгартириш киритишган. Шу сабаб ҳам Аллоҳ уларни Исломга эргашишга амр қилган. бироқ ҳамма насроний ва яҳудийлар ҳам Исломни қабул қилишмаган. Ҳозарда ҳам насроний ва яҳудийлар ичида кам сонли одамлар Ислом динига эътиқод қиладилар.

Яна динлар ичида одамлар томонидан ўйлаб чиқарилганлари ҳам бор. Масалан, будда дини. У ҳеч қандай асосга эга эмас. Аллоҳ инсонларни бу динга эътиқод қилишга буюрмаган. Балки одддий одам томонидан ўйлаб чиқарилган. Албатта бундай асоссиз динларга эътиқод қилиш умуман мумкин эмас.

Ислом Аллоҳни Ягоналигини тарғиб қилувчи диндир. Исломда фақат Аллоҳ ибодат ва итоат этилишга муносиб деб эътиқод қилинади.

Аввалги пайғамбарлар, жумладан Одам, Нуҳ, иброҳим, Мусо ва Исо алайҳимус-саломлар барчалари Ислом динига чақиришган. Бунда эътиқод бир хил бўлган. яъни уларнинг барчалари Ёлғиз Аллоҳгагина ишониш, Унга ибодат қилишга чақиришган. Аммо ҳукмларда, шариатдаги қоидаларда баъзи фарқлар бўлган1. Ислом динидаги қоидалар эса қиёматгача келадиган барча инсонлар учун умумий қонун саналади. ислом дини қоидалари энг мукаммал ва энг адолатлидир.

Динимиз Исломда Аллоҳни Ёлғиз илоҳ деб эътиқод қилиш (ишониш), Аллоҳ осмондан туширган илоҳийлар китобларга, фаришталарга, пайғамбарларга, қиёмат кунига ишониш лозим саналади. Қайси банда ушбу нарсаларга шубҳасиз аниқ ишонса, “муслим” (мусулмон) дейилади2.

1 Аллоҳ таоло айтади:

1. “Ким Исломдан бошқа динни истаса, ундан ҳаргиз қабул қилинмайди”(Оли Имрон сураси, 85-оят).

2. “Сизлардан ҳар бирингиз учун (алоҳида) шариат ва маслак қилиб қўйдик”(Моида сураси, 48-оят).

2 Ислом динига мансуб аёл “муслима” дейилади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66667
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9564