Илтижо
4.7.2015 4108

 

       «...Йилинг хўроз, демак, бу йил ўн саккизга кирибсан. Энди ёруғ дунёнинг баланду пастини ўзинг тушунаверишинг керак. Ёмон қилиқларингни ташла, болам. Одам гапирса, лунжингни осмонга кўтариб, ҳуштак чалиб ўтирасан. Яхши гaп ҳам, ёмон ran ҳам бу қулоғингдан кириб, у қулоғингдан чиқиб кетади.

 

Тўғри, мени оз моз ҳурмат қиласан! Кампир онангни ҳурмат қилиш эса, хаёлингга ҳам келмайди. Каллангни жойига қўйиб, бундай ўйлаб қара, у ахир онаи зоринга!

 

Кеча ҳам худди шундай бўлди. Ярим кечада маст - аласт ҳолда келиб дарвозани тепдинг. Мен, тўғриси, «очмайман» дедим. Онанг бечора, йиғлагудай бўлиб, ялинди. Хўш, очдик. Ҳовлига кирдинг. Чироқостида чайқаласан, юзингда ранг йўқ, кўзларинг ола - кула. Уст - бошинг шундай лой... Фиғоним чиқди. Ўзимни босай, уришмай деб хонага кириб кетдим. Онанг чидамади. Ўринда ётибману, бидир - бидир гапларинг қулоғимга киради. У, «нега гапга кирмайсан, ахир?!» — дейди. Сен, «гап дарвоза эмас - ку, бошимни эгиб кираверсам», — деб хахолаб куласан. У, «қачон одамлардай эс - ҳушли бўласан - а?!» — дейди. Сен, «Эс - ҳуш - лими?! Баҳорга чиққанда!» — деб куласан. Жахли чиқиб, «аҳмоқ» дейди.

 

«Она, аҳмоқ ҳам одам!» — деб хириллайсан. «Жонимдан тўйдим»,—дейди. «Жон овқат эмас - ку, тўйсангиз!»—деб куласан. Онанг йиғлайди. Сен хириллайсан: «Қўйинг, она, кўп йиғлоқ бўлманг! Йиғлайверсангиз, уйдан кетаман!»

 

Аъзойи баданим қалтиради. Уйдан ҳассани тўқиллатиб чиқдим. Жоним ҳалқумимга келгани учун «кет, йўқол» дедим. «Кетсам кетавераман - да, нима!» — деб дахлизга кирдинг - у, чамадонни қўтариб чиқдинг. Онанг йиғлаб, қўлларингга ёпишди. Қўлингни шартта тортиб, дарвозага йўналдинг. Онанг супа лабига ўтириб пиқиллай бошлади. Чамадонни тўқ этиб ерга қўйдинг. «Кетайми, ота?!» — дейсан. «Кет, йўқол!» — дедим. Чамадонни яна қўлингга олдингу остонага яқин бординг. Онанг худди боладай орқангдан югурди. Худди мен айбдор бўлгандай, кампир менга зарда қилади: «Нега кет дейсиз, бу жинни кетаверадиям. Тўртта боламдан шугина қолди -ку! Уям кетсинми?! Иккиси урушда ўлди, бири қизамиқ... Қўйинг, қари одам бақираверманг... Бориб ётинг!»

 

Уйга кириб кўрпага ўрандим. Нима қилай, кампирга мен ҳам озор берайми? Яна товушларингга қулоқ тутаман.

 

«Кетма, болагинам, қўй, энди уришмайман! Уйга кирсанг, бўлди!» — дейди кампир. «Хархаша қилаверасизлар... Шуям гапми?!» — дейсан. «Миямиз ачиган, қари одаммиз, биз айбдор!» — дейди бечора. «Миямиз ачиган» эмиш! Бу гапни у сендан ўрганган. Сен, уялмай нетмай, бир куни унга «мияларинг ачиган!» — дегансан. Шуни айтиб, кампирам бизни айбдор қиляпти, ҳам «нима десанг дегину, кетма!» демоқчи бўляпти. Бечорагина!

 

Хўш, энди уйга кирдинг. Онангам судралиб келди. Елкаларингни силаб - сийпалайди, юз - кўзиигдаи ўпмоқчи бўлади. Лекин бўйи бўйингга етмайдики, тортиб ўпса. Айтишга эса, ботинмайди. Сен унга қарамайсаи ҳам. Менга: «Ота, дағал бўлибсиз қариб. Хархаша қилаверасиз!» дейсан. Кампир учун, эшитсам ҳам эшитмаганга олиб ётавераман, бўлмаса, гапингга жавоб қайтаришим ҳам фарз, ҳам қарз. Гапирмаслигим хато, нима қилай, гапирсам кампир жеркиб беради.

 

Болам, айбимиз битта. Сени гулни ардоқлагандай ардоқлаб, эркалатиб қўйдик. Сен бўлсанг, ҳаддингдан ошиб кетдинг. Йилинг хўроз -  а! Энди дунёнинг баланду пастини тушун! Мени ҳурмат қилмасанг ҳам, кампирни ҳурмат қил! Қийнама бечорани, қийнама!..»

 

Абдукарим МИРЗАЕВ тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 91398
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15213