ХИЗР БИЛАН МУЛОҚОТ
13.7.2015 6025

 

        Самарқандда Бибихоним масжиди яқинида шаҳарнинг энг қадимий обидаларидан бири Ҳазрати Хизр масжиди жойлашган. Ривоятларда келтириладики, ўз мавқеи ва мақомидан қалби ғурур ҳиссига тўлган Мусо алайхиссалом кунларнинг бирида Яратганга қарата нидо қилди:

 

-Ё раббий, Ер юзида мендан-да олимроқ бирор банданг борми?

 

- Албатта бор, деган садо эшитилади ғойибдан. – Сенинг билганларинг унинг илму ҳикмати олдида дарёдан томчи холос. Уни Форс ва Рум денгизлари туташган ерда топишинг мумкин.

 

Ҳазрати Мусо Парвардигор тарафидан энг билимдон банда дея эътироф этилган банда - Хизр а.с. ни излаб йўлга тушди.

 

Йул озуқаси учун пиширлган балиқ ҳам олган эди. Юра-юра денгиз буйидаги бир чашманинг олдидан чиқди, у ердаги тош устига сафар халтасини қўйди-да,  ўтириб таҳорат олди. Шу аснода қўлидан томиб турган сув, беихтиёр халтадаги балиқларга ҳам оқиб кетди.  Мусо намоз ўқиди ва яна йўлга тушди. Кўп юрмай, унутиб қолдирилган халтаси ёдига тушиб ортига қайтди. У ерда бир чол намоз ўқиб турарди. Халтасининг эса, оғзи очиқ, балиқлардан ному нишон қолмаган.

 

Мусо чолнинг ибодатини тугатишини кутиб турди. Кейин унга салом бериб, балиқларни суриштирди.

 

- Балиқларинг тирилиб сувга тушиб кетди, - деди ҳалиги чол пинагини бузмай. -  Ахир бу чашма оби ҳаёт манбаидир. Уни ичган кимсалар мангу яшайдилар.

 

- Сиз ким бўласиз, - сўради Мусо ҳайрати ошиб.

 

 - Мен Хизрман. Сени кутиб тургандим, - деди муйсафид нуроний табассум билан.

 

- Мен сизни қидириб йулга чиққандим, - деди Мусо илтифот билан. - Сиз илм бобида дунёдаги барча инсу жинсдан устун экансиз. Илтимос, менга ҳали ўзим билмаган нарсаларни ўргатинг. Мени ўзингизга ҳамроҳ қилинг.

 

- Майли, - деди Хизр, - Фақат бир шартим бор: мен нима иш қилсам, бунинг сабабини сўрамайсан. Чунки, мен ҳар бир ишимин билиб қиламан.

 

Мусо унинг шартига рози бўлди. Икковлон йўлга тушишди. Анча юришгач, олдиларидан азим бир дарё чиқиб қолди. Қирғоқдаги ака - ука қайиқчилардан нариги соҳилга ўтказиб қўйишни сўрашди. Йўлнинг ярмига етганда Хизр қўлидаги пичоғи билан қайиқнинг бир қисмидан озгина тешик оча бошлади. Мусо унинг бу ишига сира тушуна олмади.  Охири сабри чидамай, ундан сўради:

 

- Ҳазрат, ахир бу қайик фақир ака-укаларга тегишли. Улар шу юмуш билан тирикчилик қилишади. Уларнинг рўзғорини мана шу қайиқ  тебратиб турган бўлса-ю, сиз уни ишдан чиқарсангиз, бу номардлик эмасми?

- Мен сенга қилаётган ишимдан изоҳ талаб қилма, - демаганмидим., -деди Хизр унга юзланиб. 

 

Мусо ундан кечирим сўради ва индамай йўлида давом этди. Дарёнинг нариги соҳилига ўтиб олгач, кўчада ўйнаб юрган бир тўда болаларга дуч келишди. Хизр болаларни зимдан кузатиб турди-да, уларнинг орасидан биттасини ажратиб олиб, калтаклади. Бу ҳолатдан Мусо даҳшатга тушди. Яна ўзини савол беришдан тутиб туролмади:

 

- Бу қанақаси? Бегуноҳ болани нимага калтакладингиз, ахир?

 

Хизр Мусога яна норози нигоҳ ташлаб унга танбеҳ берди.

 

- Сенга нима дегандим? Агар яна бир марта шунақа қиладиган бўлсанг, ўша ерда йўлимиз иккига айрилади.

 

 Мусо ғалати ҳамроҳининг бу гапига рози бўлишдан ўзга иложи йўқ эди. Яна йўлга тушдилар. Ахийри Антиохия шаҳрига етиб келишди. Улар узоқ йўл босиб, чарчаган, озуқалари ҳам тугаган эди. Кеч қолгани учун хонадонлардан бирига бош суқиб, бир оқшомлик бошпана ва егулик сўрадилар. Уй эгалари уларни тиланчи деб ўйлаб, ҳеч нарса бермай қувиб чиқарди.

 

Чор - ночор шаҳар чеккасидаги бир вайронадан макон топдилар. Саҳар уйқудан туришганда, Хизр озроқ лой қилиб вайронанинг нураган қисмини тиклаб сувоқ килишга тушди. Бу гал ҳам Мусонинг ҳайрати ғолиб келди:

 

- Ҳазрат мени кечиринг - у, қилаётган ишларингизга мутлақо тушунмаяпман. Бу шаҳар ахлининг кеча бизга қилган муомаласини курдингиз-ку? Яна нима учун буларнинг вайронасини тиклашга уриняпсиз?

 

- Ана шу ерда сафаримиз қариди. Сенга қайта-қайта айтдим, мен ўз ишимни билиб қиламан. Сен ҳеч нарсани сўрама, деб. Энди хайрлашишимизга тўғри келади.

 

 - Майли, -деди Мусо тақдирга тан бериб, - фақат хайрлашиш олдидан қилган ишларингизнинг боисини тушунтириб берсангиз.

 

- Бўпти, - деди Хизр ҳам оппоқ соқолини силаб. - Дарҳақиқат, бу ишларим ҳар қандай одамнинг таажжубини қўзғаши табиий эди. Қайиқнинг бер четини тешиб қўйганимга ҳайрон қолдинг, тўғрими? Бу қайик ночор ака - укаларга тегишли эканини яхши билардим. Бироқ, шу юртининг золим ҳукмдори яқинда дарё ортидаги қўшни мамлакатга уруш бошламоқчи. Шунинг учун у қайиқчиларнинг ҳамма қайиқларини йиғиштириб оляпти. Яқинда унинг одамлари анна шу ака - укаларнинг ҳам тирикчилик манбаи бўлган кайиқларини олиб кетгани келишади. Унинг бир четидаги тешикни кўриб, яроқсиз дея, олмай кетишади.

 

Бояги болага келадиган бўлсак, у ҳали гўдак бўлишига қарамай, ҳозирдан унда - мунда ўғирлик қилиб туради. Катта бўлганида катта жиноятларга қўл уриб, ота - онасининг бошига оғир мусибатлар солиши табиий эди. Қолаверса, ўзи ҳам умри давомида кўп гуноҳлар қилиб, жаҳаннам оташида ёниши аниқ эди. Мен шунинг учун унга зиён етказдим. Яқинда Аллоҳ унинг ота - онасига яна бир солиҳ фарзад ато этади.

 

Ҳозир мен тиклаётган вайрона шу шаҳарда яшовчи камбағал ака - укага тегишли. Улар ҳозир фақирликда кун кечирмоқда. Уларнинг отасидан қолган беҳисоб бойлик шу ерда яширинган. Улар тез орада бундан хабар топиб, келиши керак. Унгача вайрона янаям бузилиб, унинг бағридаги бойлик кўриниб қолиши мумкин. Омонат ўз эгасига эсон - омон етиб бориши учун уни тиклаб кетишга аҳд қилдим.

 

Мусо алайҳиссалом ҳазрат Хизрнинг бунчалик донишмандлигига қойил қолиб, у билан хайрлашишга мажбур бўлган экан.

 

Иқбол ҲУМОЮН тайёрлади

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216997
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590