ЁНҒОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
4.12.2015 10604

     Ёнғоқ баргларида ва мевасига ёпишиб турувчи кўк пўстлоғида инсон организми учун зарур бўлган кўпгина моддалар мавжуд: хушбўй моддалар, С ва Е витаминлари, алкалоидлар ва каротин моддалари бор. Ёнғоқ мағзи мойли ёғ, оқсил ва эркин аминокислоталарга бой. Шунингдек, унинг мағзида Е, К, Р ва С витаминлари бор. Ҳали пишмаган кўк ёнғоқ таркибида турли гуруҳдаги витаминлар, каротинга бой, пишган ёнғоқ меваси эфир мойлари, хушбўй моддалар, темир ва кобальт тузларига жуда бой. Меваси пўчоғида фенолкарбон кислоталари, кумаринлар, стероидлар ва пелликула бор.
     Қадим замонлардан кишилар ёнғоқдан халқ табобатида фойдаланиб келишган. Ҳозирги вақтда ёнғоқ мевасидан бактерицид, яра ва жароҳатларни битирувчи, умумий мустаҳкамловчи ва турли хил гижжаларга қарши курашувчи дори-дармонлар тайёрлашда фойдаланилади. Ёнғоқ барглари микробларга қарши курашиш ва шамоллашни даволаш хусусиятларига эга. Бундан ташқари унинг барглари жароҳатларни битириш хусусиятига эга.
    Ёнғоқ хотирани яхшилайди. У қабзиятни даволашда ажойиб восита. Таркибида 65 % мойлар мавжудлигига қарамасдан, у қон таркибидаги ёғ миқдорини пасайтиради (ёнғоқда жуда кўп тўйинган ёғ кислоталари мавжуд). Ёнғоқнинг таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари минерал моддалар билан биргаликда мавжудлиги сабабли, уни истеъмол қилиш гипертонияда, атеросклерозда, бошқа юрак ва қон томир касалликларида тавсия этилади.
    Ёнғоқ жуда тўйимли: у 75 % дан кам бўлмаган ёғлардан иборат. У инсон қонида холестерин миқдорини камайтирувчи нодир воситадир. Ёнғоқ мағзи билинар-билинмас аччиқлик билан қўшилган беқиёс ёқимли таъмга эга. Қон томирларини мустаҳкамлаш мақсадида истеъмол қилинади.

Ёнғоқнинг озиқлик қиймати


    Унинг тозаланган 100 грам мағзи 650 килокалория атрофида озиқавий қувватга эга. Бундай таъсирчан кўрсатгич билан бирга ёнғоқ ўзида ғайриоддий биологик актив моддалар мажмуасини тўплаган. Бу моддалар нафақат организмда қон томирларига ижобий таъсир этиб қолмасдан, балки турли касалликларни замонавий даволаш жараёнида ҳам фаол тавсия этилиб, истеъмол қилинади.
   Турли хасталикларни даволашда ёнғоқнинг мағзи, мағзи ораларидаги юпқа пўстлоқ деворлари, пўчоғи ва баргларидан фойдаланилади. Ёнғоқдан олинган ёғи буйрак касалликларини даволашда фаол шифобахш восита. Агар ёнғоқни асалга аралаштириб истеъмол қилинса, сил касаллигидан фориғ бўлиш мумкин. Таркибида антиоксидантлар мавжудлигидан ёнғоқ ақлий фаолликни кучайтириш ва турли касалликларнинг олдини олиш, саломатликни сақлаб туришда мислсиз фаол воситадир. Бунинг устига кунига 3-4 та ёнғоқ истеъмол қилиб юрилса, қон томирлари деворларини мустаҳкамлашда инсонга катта фойда келтиради.

Ёнғоқ мағзи орасидаги юпқа пўстлоқ деворлари шифобахш фойдалари


    Агар сиз ёнғоқни истеъмол қилиш учун чақадиган бўлсангиз, ҳеч қачон унинг мағзи ораларидаги юпқа пўстлоқ деворларини ташлаб юборманг. Ундан инсон организми гормонларнинг меъёрдаги фаолиятини таъминлаш, жигарни тозалаб, фаолиятини яхшилаш ва иммун тизимини фаол мустаҳкамлаш учун дамланма тайёрлаб ичиш мумкин.

Ёнғоқ барги

 

    Турли тери касалликларини қисқа муддатда тез ва фаол даволашда ёнғоқ барги ажойиб шифобахш воситадир. Унинг баргларида темиратки ва экзема (чилла яра)ни даволашдек мураккаб ишда ёнғоқнинг қуритилган барглари қайнатмаси билан алоҳида ванна қилишни тавсия этиш мумкин. Уни тайёрлаш учун 300 грам қуритилган ёнғоқ барги устига 1 литр қайноқ сув қуйиб, 20 минут қайнатилади, сўнгра 3-4 соат давомида тиндирилади. Дори докадан ўтказилиб, мақсад бўйича ишлатилади.
    Ёнғоқ баргларининг инсон учун шифобахш хусусиятлари мағзига қараганда кам эмас. Унинг баргларида бошқа шифобахш табиий воситаларда учрамайдиган аскорбин кислотаси, флавоноидлар, каротин ва гликозидлар бор.
    Баргининг қайнатмаси томоқ шамоллашини олиб, милкларни мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Бундан ташқари баргининг қайнатмаси пешоб ҳайдаш хусусиятига эга, бу эса, пешоб йўллари иллатларини даволашда ундан кенг фойдаланишга сабаб бўлади.

Ёнғоқ мағзи


    Ёнғоқ мағзи хотирани кучайтириб, қандли диабетни даволашда ёрдам берувчи турли микроэлементларга бой. Бу моддалар шунингдек гипотензив (артериал қон босимини туширувчи) фаолликка ҳам эга.

Ёнғоқ шарбати

 


      Ёнғоқ шарбати 100 дан ортиқ турли паразитларни бартараф қилиш хусусиятига эга. Кучли гижжа ҳайдаш фаоллиги билан бир қаторда, бу шарбат ўт ҳайдаш фаоллигига ҳам эга. Ёнғоқ дамланмаси ниҳоятда фойдали восита бўлиб, тухумдондаги ўсма, бачадон миомаси, йўғон ичакдаги полипларда, шунингдек, қалқонсимон безларда пайдо бўлган тугунчаларни даволашда ажойиб фойда бериб, яхши натижаларга сабаб бўлади. Сезиларли натижага эришиш учун бундай муолажа давомийлиги бир ойдан кам бўлмаслиги лозим. Дамланма хроник ичкетар муаммосини ҳал қилишда яхши таъсирчанлик ва фаолликка эга.
    Хом ёнғоқ дамланмаси. Бундай шифобахш восита бир қанча турли касалликларни даволашда ёрдам бериши мумкин. Буларга ошқозон-ичак касалликлари, пешоб ва жинсий йўллар касалликлари, лейкемия, сил каби касалликлар киритиш мумкин. Бундан ташқари хом ёнғоқ дамланмаси модда алмашинув жараёнини тезда меъёрига келтириб, организмни турли токсин ва хилтлардан тозалайди.


ЁНҒОҚ ЁҒИ



      Ёнғоқ ёғи унинг мағзини экстракция қилиш йўли билан олинади. Ёғнинг ранги ёқут ранг қип-қизил ажойиб кўринишда бўлиб, кишини лол қолдирадиган ёқимли таъмга эга. Ёнғоқ ёғининг фойдали хусусиятлари. Бу ёғнинг фойдалилиги унинг таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган турли микроэлементлардадир. Унинг таркибида тўйинган ёғ кислоталари ҳамда С, В ва Е витаминлари, темир, йод, кальций, цинк, магний ва мис бор.
      Ёнғоқ ёғи - бебаҳо маҳсулот, у инсон организмини фойдали ва зарур бўлган (ёғ кислоталари) моддалар билан тўйинтиради. Ёнғоқ ёғи таъсири билан балғам кўчиши осонлашади, унинг истеъмолини гепатитда, астмада ва сил касаллигида тавсия этилади. Онкологик касалликларга мойиллиги бўлган кишиларга бу ёғни истеъмол қилиб туриш лозим, чунки у ёмон сифатли ўсимта ҳужайраларининг шаклланишига қаршилик кўрсатади.
   Таажжубки, парҳезшунос мутахассислар ёнғоқ ёғини истемол қилишни меъёридан ортиқча вазнли, тўладан келган кишиларга тавсия қилишади. Ёнғоқ ёғини истеъмол қилган киши организмини тозалайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, организмдаги ҳужайралар ҳам ёшаради. Ўзининг витаминларга бой таркиби сабабидан ёнғоқ ёғи шамоллашдан фориғ бўлишда иммунитетни мустаҳкамлаш йўли билан ёрдам беради
    Ёнғоқ ёғи ҳомиладор аёлларнинг токсикозни енгил бошдан кечиришда ҳам ёрдам беради. Уни истеъмол қилишни катталарга ҳам, болаларга ҳам тавсия этилади. Бола ўсиб, ривожланади, бу даврда бола организми учун ёнғоқ ёғида мавжуд моддалар ўз-ўзидан зарурдир. Агар бола ёшлигидан овқатига ёнғоқни қўшиб истеъмол қилиб ўсса, бу унинг ақлий ривожланиши мукаммал бўлишига, жисмоний ва руҳий-ҳиссий ривожланиши жойида бўлишига сабаб бўлади.



Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади

 

www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216381
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553