Энг оғир гуноҳ
6.7.2015 5994

 

        Билмоқ  керакким, барча гуноҳлар инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Гуноҳлар инсонни маънавиятини йўкотади. Худди шунингдек ёмон сифатларга эга бўлган инсонлар Аллохнинг ҳидояти ва раҳматига сазовор бўлмайдилар. Масалан,  гуноҳи кабиралардан бири, аёллар ўртасида учраётган муаммолардан бири ўз жонига қасд қилишдир. Турмушдаги баъзи бир муаммолар, рўзғордаги етишмовчилик, эр - хотин ёки қайнона - келин можаролари сабабидан ёки  бўлмаса кўнгил қўйган кишисига етиша олмаслик натижасида қиз - жувонлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг учраб туриши жуда ачинарли ҳолдир. Ана шундай гуноҳи кабирага қўл ураётган аёл қизлар наҳотки шу йўллар билан муаммолари хал бўлади деб, ўйлашса. Бу синовли дунёни озгина қийинчиликларига сабр қила олмай, бу мудҳиш ишлари туфайли жаннатдан маҳрум бўлиб жаҳаннамда охират азоби ила дўзах эшигини ўзлари учун очмоқдалар. Динимизда ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабиралардан бири саналади. Аллох таоло Куръони каримда:

 

“… Шунингдек, ўзларингизни (бир - бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллох сизларга раҳм шавқатлидир” деб, мархамат килган  (Нисо-29). Ушбу оятда ҳаёт қийинчиликларига бардош бера олмай ёки бирон нарсани аламига чидай олмай ўзини - ўзи ўлдириш таъқиқланмоқда.

 

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам бундай деганлар: “Ким ўзини бирон нарса билан ўлдирса қиёмат куни ўша нарса билан азобланади” (Имом-Бухорий). Сабр бардошли бўлиш ўзбек халқимизнинг қон - қонига сингиб кетган фазилатлардан биридир. Ўз фарзандини азалдан сабрли қилиб тарбиялашга катта эътибор берган боболаримиз, момоларимизнинг ҳаётлари қийинчиликларни сабр билан енгиб ўтишлари бизга катта ибратдир. Сабр барча инсонга керак, зеро аёллар учун бу фазилат, зийнат ва уларга эркаклардан кўра муносиброқ сифатдир. Шундай экан азиз опа - сингиллар, Аллоҳ таоло насиб этган илоҳий неъмат - ҳаётимизни фарзанд тарбияси-ю, оила мустахкамлигида сабр бардошли бўлиб, хайрли ишларда бардавом бўлмоғимиз даркор.

 

Хосият Қосимова

ЎМИ Сурхондарё вилояти бош имом-хатибининг

хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216339
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552