ЭЙ НАСИМИ СУБҲ
4.7.2015 5718

Алишер Навоий

 ЭЙ НАСИМИ СУБҲ

(ғазал)

 

Эй насими субҳ, аҳволим дилоромимга айт,

Зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландонимга айт.

 

Буки лаъли ҳасратидин қон ютармен дам бадам,

Базми айш ичра лабо-лаб бодаошомимга айт.

 

Ком талху бода заҳру ашк рангин бўлганин,

Лаъли ширин, лафзи рангин, шғхи худкомимга айт.

 

Шоми ҳижрон рўзгоринг тийра нечун қилди, деб

Сўрмагил мендин бу сўзни, субҳи йўқ шомимга айт.

 

Ул пари ҳажрида нангу номким тарк айладим,

Кўнгил отлиғ ҳажр водийсида бадномимга айт.

 

Эй кароматгўй, ишим оғози худ исён эди,

Шамъи раҳмат партави етайму анжомимга айт.

 

Йўқ Навоий бедил ороми ғам ичра, эй рафиқ,

Ҳолини, зинҳорким, кўрсанг дилоромимга айт.

 

Шарҳ: Эй тонг шамоли, ночор ҳолим ҳақидаги хабарни кўнгилга ором берувчи, гулдек юзини қора ва шикангажаклар беркитиб турган, қадди чечакларга бурканган, гул ифорли, сарв дарахтидек тик ва нозикқомат маҳбубамга етказ?!

 

Ёрнинг лаъл лаби иштиёқида ниҳоятда қийналдим, бу азобдар оқибатида лабдек қизил қон ютиш азобига мубтало бўлдим. Бу ҳолимдан ёрни огоҳ қилинг? Надомат-ки, у ёр тунлари айш-ишрат базмида май қуйилган лиммо-лим қадаҳларни ичиш билан машғул.

 

Эй насим, сен, ширин лабли, турфа ваъдалар бериб, сўнг улардан тонувчи, ўзига бино қўйган худбин ёрга рўзғорим издан чиққанлигини, тотлик таъмини талх тутганини, ҳижрон азоби зўрайиб, одатий кўз ёшлар алвон май тусини олганини айтгин?!

 

Сен мендан, қандай қилиб ёруғ кунларим ўрнини қоронғулик эгаллаганини сўрама. Агар зарурат топилса, бу ҳақда, тонгимни шомга айлантирган ёрнинг ўзига мурожаат қил. Чунки ҳамма нарса унга боғлиқ, у истаган нарсагина бўлади. Сабаб ҳам, оқибат ҳам, вужуд ҳам, мавжуд ҳам, маъшуқ ҳам асли Удир. Ошиқнинг бошига не кўргуликлар солишини ҳам фақат У билади.

 

Суюкли ёр ишқида бор номусу, номимдан айрилдим. Кўнглим ҳижрон водийсига айланди. Мени бу кўйга солганнинг, аҳволимдан хабари бормикин?!

 

Ўзимга исён қиламан-ки... Балки, ёр истаганидек уни сева олмадим. Гуноҳкор бўлдим. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам ёрнинг раҳматидан, висолда ваҳдатга эришиш орзусидан умидворман.

 

Эй шамол! Эй насим! Ёрни арзу ҳолимдан хабардор қил. Унинг раҳматига қай даражада эришишим мумкинлигини билиб бер?!

 

Ғамга мубтало бўлдим, оромимни йўқотдим. Сен Унга, дилдан ғуборларни кўтарувчи ёрга менинг бу аҳволим етказ?!

 

Шуҳрат СИРОЖИДДИНОВ

Гулноза ОДИЛОВА

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112187
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 55379
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34495
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31585
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

20069