Дуоларимиз нега ижобат бўлмайди?
15.7.2015 3275

 

       Бир куни Абу Исҳоқ розияллоҳу анҳу Басра бозорларидан бирида айланиб юрган эдилар. У кишини кўриб қолган халойиқ дарҳол атрофларига тўпланиб, шундай дейишди: “Эй Абу Исҳоқ, биз дуо қиламиз, лекин илтижоларимиз ҳеч қабул бўлмайди?!” Абу Исҳоқ бу саволга қуйидагича жавоб бердилар: “Чунки, қалбларингиз ўнта нарса туфайли ўлиб қолган. Биринчидан, Аллоҳни ҳақ деб биласиз, лекин Унинг ҳақини адо этмайсиз. Иккинчидан, Унинг Расулини севишингизни даъво қиласиз, бироқ суннатига амал қилмайсиз. Учинчидан, Қуръон ўқийсиз, лекин унга риоя этмайсиз. Тўртинчидан, Аллоҳ берган ризқдан ейсиз, Лекин шукр қилмайсиз. Бешинчидан, “Шайтон душманимиз” деб даъво қиласиз, аммо иблиснинг ноғорасига ўйнайсиз. Олтинчидан, “Жаннат ҳақдир!” дейсиз, бироқ жаннатга кириш учун ҳаракат қилмайсиз. Еттинчидан, “Дўзах ҳақ!” деб айтасиз, аммо ундан ҳайиқмайсиз. Саккизинчидан, “Ўлим ҳақ!” дейсиз, лекин ўлимга муносиб тайёргарлик кўрмайсиз. Тўққизинчидан, уйқудан уйғонгач, Худо берган куни одамлар айбини қидириш билан оворасизлар, лекин ўзларингиздаги камчиликларни кўрмайсиз. Ўнинчидан, жанозада қатнашасизлар, лекин маййитлар ҳолидан ибрат олмайсизлар”.

                                                                                                         

Алишер Рихсиддин ўғли тайёрлади

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 68194
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9909