Девона йигитнинг ҳақиқати
10.11.2015 5218

Муаззин азон айтиб бўлгач, масжид имоми олдига девонасифат йигит келиб, шундай деди:

– Ҳазрат, майлими, сизлар билан биргаликда ибодат қилсам?

 

Имом уни хафа қилгиси келмай, розилик берди. Йигит қисиниб бурчакка бориб ўтириб, масжидга йиғилаётган одамларни диққат билан кузата бошлади. Намозхонларга олдинига ҳавас билан тикилаётган йигитнинг авзойи бирдан ўзгара борди. Энди у ҳар бир кишига кўзларини катта-катта очиб, ҳайратланиб қарар, нигоҳларида гоҳ ачиниш, гоҳ қизиқиш, гоҳ алам зоҳир эди. У шаҳд билан масжиддан чиқиб кетди.

Намоз бошланди. У елкасида бир боғ ўтин билан масжидга қайтди. Туртиниб-суртиниб бир бурчакка ўтди. Намоз бошлади. Ҳар саждага борганида елкасидаги ўтинлар тарақлаб тушар, намозхонларни безовта қиларди. Атрофда безовталик бошланди. Намоз тугагач, масжид қавми ғала-ғовур қилиб, бу телбани бу ерга киритгани учун имомдан норози бўлдилар. Имом йигит олдига келиб,танбеҳ берди:

– Мени уялтирдинг, ўғлим. Масжидга ўтин орқалаб келганинг нимаси?! Бу ер Аллоҳнинг уйи. Бу ерда одобсизлик қилиш мумкин эмас!

Йигит уятдан қизариб кетди ва кўзларидан алам ёшлари қуйилди. Елкасидаги ўтинларни ерга тарақлатиб ташларкан:

– Ахир... ахир мен сизларга ўхшамоқчи бўлдим. Масжидга фақат ибодат учун кирилади, деб ўйлар эдим. Аммо ҳамма елкасида юк билан кирди. Ҳеч ким ибодат қилмади, елкасидаги юки билан овора бўлди. Мана бу одамнинг елкасида товуқлар бор. Буниси елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб олган. Анави одамнинг елкасидаги гўдак тинмай чинқириб йиғлади, у одам гўдакни овутиш билан овора бўлди, ибодат қилмади.

Одамлар кула бошлашди. Аммо... йигит қўли билан кўрсатган одамларнинг ранглари қув ўчиб, тиллари лол, ўсар бир аҳволга тушдилар. Улардан бири имомнинг қулоғига нимадир деди. Имом йигитдан сўради:

– Айт-чи, ўғлим, менинг елкамда ҳам бирор юк борми?

– Елкангизга семиз бир қўй мингашиб турибди, у билан овора бўлдингиз. Имом йигитнинг жавобидан лол бўлиб қолди ва фарёд чекди:

– У тўғри гапирди! Ё Аллоҳ! Биз гумроҳларни Ўзинг авф эт!

Маълум бўлишича, ўша куни имомнинг қурбонликка атаб боқаётган қўйи касалланиб қолган, имом масжидда ҳам шунинг ташвиши билан банд бўлган, ҳатто намоз вақтида ҳам: “Боргунимча ҳаром ўлиб қолса-чи?” деган ташвишли хаёлдан қутулолмаган эди.

“Елкасида товуқ кўтарган” одам товуқ олиш учун бозорга кетаётган бўлиб, йўл-йўлакай ибодат учун масжидга кирган, лекин фикри хаёли товуқ бозорида эди.

“Елкасига чиройли бир жувонни ўтказиб” олган йигит яширин маъшуқасининг висолига шошилар, йўлда учраб қолган амакисининг қистови билангина масжидга кирган эди.



Акбаршоҳ РАСУЛОВ тайёрлади

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216417
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553