Дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан
17.8.2015 4257

  36 ёшимда касалхонага ётдим. Шифокорлар орқа миямда ўсма борлигини айтишди. Бу ўсманинг тузалмайдиган тури дейишди ва мен ҳеч нимадан умид қилмай қўйдим. Дўхтирларнинг айтишича, узоғи билан икки ойдан бир йилгача яшашим мумкин экан. Шунда ягона суянчим – Парвардигоримга илтижо қилдим. Берган умрига рози бўлиб, кечаю кундуз шукроналар қилдим. Болаларим, хотиним кўз олдимдан кетмасди. Улар учун яшашим кераклигини билардим ва ўзимга ёрдам беришга қарор қилдим. 
     Мен кунига икки марта 15 дақиқадан медитация билан шуғулландим. Хаёлан танам ва ундаги ўсмани тасаввур қилдим. Ҳар сафар мен ўсмани кичиклаштириб тасаввур қилдим. Мен рак тўқималарини иммунитетим йўқотиб ташлаётганини аниқ кўрардим ва улар камайиб бораверарди деб онгимга сингдирдим. Ичимдаги хавотир менга ҳеч нима ўзгармайди, деб шивирласа ҳам, мен қайсарлик билан тузалаяпман деб ўйлардим. Ҳар сафар медитация давомида: “Кундан кунга яхши бўлиб боряпман”, деган гапга ишонмагунимча такрорлайверардим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беришига умид қилдим. 
     Медитациядан ташқари мен тузалаётганимга бошқача йўл билан ишонишга ҳаракат қилдим. Танамда оғриқ пайдо бўлиши билан мен ўсма катталашиб, ўлимим яқинлашаётгани ҳақида эмас, аксинча, ўсмага таъсир этаётган куч уни тўхтатишга ёрдам бериб мени соғайтираяпти, деб ўйлай бошладим. Миям ҳар куни соғайишга ёрдам берадиган нарсалар билан банд эди: еяётган овқатим тузалишимга зарур бўлган қувватни беради, мени яхши кўрган одамларнинг меҳри мени қутқаради, деб уларни эсга олардим. У вақт мен бу ишлар фойда беришини аниқ билмасдим, аммо ўзимнинг аҳволимга қараб билиб оламан, деган хулосага келдим. Ўйлаганимдек, ҳар куни менга қандайдир куч ёғилиб кела бошлади. Танамдаги ўзгаришни, илтижоларимнинг натижасини сеза бошладим. Бу усулни қўллаётганимга икки ой бўлди ва мен шифокор кўригидан ўтдим. У лол қолди, чунки ўсма кичрайиб борарди. Бунга ҳеч ишонмади. Унинг ҳайрати мен тасаввур қилгандан кучли ва таъсирли эди. Уйга қайтаётганимда юрагим қувончга тўлиб, Раббимга ҳамдлар айтдим. Хотинимга, болаларимга бу ажойиб хабарни қандай айтишимни тасаввур қилардим. 

 

Зайниддин Ризо 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 93084
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 41148
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29862
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29197
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15572