Билимдон ўғри
11.7.2015 4840

 

        Аҳмад ибн Маъдал: “Бир куни Абдулмалик ибн Абдулазиз ал - Можишуннинг ҳузурида ўтирганимда, у зотнинг бир улфатлари келиб: “Ажабланарли бир ҳолат юз берди”, деб айтди. Шунда Абдулмалик: “Нима бўлди ўзи?”, деб сўради. У киши: “Боғим томон чиққандим, уйлардан узоқлашиб, саҳрога кириб бораётувдим, тўсатдан бир нотаниш киши йўлимга тўсиқ бўлиб: “Кийимингни еч!”, деди”.

 

- Шунда: “Нимага кийимимни ечар эканман”, дедим.

 

- Чунки бу кийимга мен сендан кўра ҳақлироқман деди.

 

- Қанақасига?

 

- Мен сенинг биродарингман. Мен ялонғоч бўлсам, сен эса кийимли ҳолдасан, деб айтди.

 

- Баҳам кўришимни истаяпсанми?

 

- Йўқ - да, сен уни бир қанча вақт кийгансан - ку ахир, мен ҳам сен қанча кийган бўлсанг, шунча вақт кийишни хоҳлайман холос, деб айтди.

 

- Мени  яланғоч ҳолатда қолдириб, авратимни зоҳир қилиб қўясан - ку?

 

- Ҳечқиси йўқ, бизга Имом Моликдан ривоят қилинишича, у зот:  “Кишининг ялонғоч ҳолатида ғусл қилишида зарар йўқ”.

 

- Инсонлар менга йўлиқиб, авратимни кўрадилар - ку,

 

- Агар инсонлар сени мана шу йўлда кўрганларида эди, мен сенга бу йўлда йўлиқмаган бўлар эдим, деди.

 

- Гапга чечан экансан, қўйсанг, боғимга бориб, кийимимни ечаманда, бирор киши орқали сенга юбораман.

 

- Зинҳор! Сен қулларингдан тўрттасини юбориб, кейин улар мени Султоннинг ҳузурига судраб олиб боришларини, кейин эса султон мени ҳибс қилиб, теримни шилишини, икки оёғимга кишан солишини истаяпсанми? - деди.

 

- Йўқ, қасам ичиб айтаманки, ваъдамга вафо қиламан, сенга ёмонлик қилишни хоҳламаяпман.

 

- Керак эмас, бизга Имом Моликдан: ўғриларга ичиладиган қасамларни қабул қилманглар деб айтганлари ривоят қилинган, деди.

 

- Бу қасамимга хиёнат қилмаслигимга қасам ичаман.

 

- Барибир бу қасам ўғрилар учун ичиладиган қасамлар устига барпо бўлган, деди.

 

- Бу баҳс - мунозарани қўйгин. Аллоҳга қасамки, бу кийимларимни чин кўнглимдан (жон - жон деб) сенга юбораман, дедим.

 

У бироз бошини қуйи солди, кейин бошини кўтариб:

 

- Нима ҳақида ўйлаганимни биласанми?, деди.

 

- Йўқ,

 

- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридан, ҳозирги кунимизгача ўғрилар ҳақидаги (хаёлимда) саҳифаларни варақлаб кўрдим - у, бирон бир насияга олган ўғри ҳақида маълумот топа олмадим. Исломда ўзимнинг ва мендан кейин  қиёматгача амал қилганларнинг гуноҳи менга келиб турадиган бир бидъатни пайдо қилиб қўйишимни  хоҳламайман, кийимингни еч, деди.

 

Шунда Кийимларимни ечиб, унга бердим”.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди           

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216847
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24587