Бани Исроилнинг Мусо алайҳиссаломга озор бериши
30.12.2015 6324

    Бани Исроил қавми пайғамбар Мусо алайҳиссаломга озор берди, унга исён қилди, одобсизларча муомалада бўлди. Қуръонда бу ҳақида шундай дейилган: “Эй мўминлар, сизлар (ўз пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан Бани Исроил қавмидан бўлган) Мусога озор берган кимсалар каби бўлманглар! Бас, Аллоҳ (Мусони) улар айтган айбдан поклади. У Аллоҳ наздида обрўли киши эди” (Аҳзоб сураси, 69-оят).
    Оятдаги “озор берганлар”дан мурод, Мусо алайҳиссалом қариндошларидир. Бухорий ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мусо алайҳиссалом ўта ҳаёли, баданини беркитиб юрувчи киши эди. Унинг терисидан бирон қисми кўринмасди. Бани Исроил унга озор бериб, “бу одамнинг терисида бирон камчилик, пес ёки бирон балоси бўлса керак. Шунинг учун танасини беркитиб юради”, дейишди. Аллоҳ Мусони улар айтган айбдан поклашни ирода қилди. Кунларнинг бирида Мусо бир ўзи қолиб, кийимларини тош устига қўйди ва чўмила бошлади. Чўмилиб бўлиб, кийимини олай, деса, тош устидаги кийимлари бирдан ғойиб бўлди. Мусо асойини олиб, тошдан талаб қила бошлади. Шу орада Бани Исроил қавмидан бир гуруҳ одамлар унинг олдидан чиқиб қолишди ва унинг танаси Аллоҳ яратган энг гўзал хилқат эканини кўришди. Шу билан Аллоҳ уни қавми айтаётган нуқсонлардан поклади”.
     Қуръоннинг бошқа ўрнида келтирилишича, Мусо алайҳиссалом Бани Исроилнинг кўп озор беришидан ажабланади. Ваҳоланки, у қавмнинг пайғамбари, йўлбошчиси эди. Аллоҳ таоло айтади: “Эсланг, Мусо ўз қавмига: “Эй қавмим, нега сизлар мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбари эканимни билган ҳолларингизда менга озор берасизлар?! деганди. Қачонки, улар оғишгач, Аллоҳ уларнинг дилларини оғдириб қўйди. Аллоҳ фосиқ – итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас” (Саф сураси, 5-оят). Яъни, эй қавм-қариндошларим, мен Аллоҳнинг пайғамбари эканимни билсангиз ҳам нега менга озор берасиз?! Ваҳоланки, сизларни ширк зулматидан имон нурига чақираман, Фиръавн зулмидан қутқараман! – деди. Улар залолатда давом этишгач, Аллоҳ уларнинг қалбларини тўғри йўлдан оғдириб, ботил сари йўллаб қўйди. Зеро, Аллоҳнинг тақдири шуни тақозо этади: У Зот ҳақ йўлни хушламайди, куфр ва ношукрликда оёқ тираб олганларни ҳидоят йўлига бошламайди.

 

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи” китобидан

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216386
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553