Амазонка ўрмонзоридаги Қуръон мўжизаси
10.11.2016 10096

    Амазонка қалин ўрмонзорининг серҳосиллигини Саҳрои Кабирнинг марказидаги қуриб қолган кўлнинг тубидан кўтарилган фосфор зарралари таъминлаб беради, деб тасдиқламоқда америкалик олимлар. Geophysical Letters ойномасида чоп этилган янги изланишлар сайёрамизнинг олис ҳудудларининг ўзаро боғлиқлигини яна бир бор намойиш қилмоқда.
    Шамол Саҳрои Кабирдан чанг ва қум зарраларининг кўтариб минглаб километр ғарбга, Амазонка дарёси ҳудудига олиб бориши аввалдан маълум. НАСА 2006 йилда Ер атмосферасидаги булут қопламларининг ҳаракатиларини кучатувчи CALIPSO номли сунъий йўлдошни учирган эди.
    Мана шу сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга таяниб, Мериленд Давлат Университетида фаолият юритувчи Хунбинь Ю (Hongbin Yu) ҳар йили Саҳрои Кабирдан ўртача ҳисобда 182 миллион тонна чанг кўтарилиб, ундан 28.8 миллион тоннаси Амазонка дарёси ҳудудига етиб боради, деб тасдиқламоқда.
    Шунингдек, ушбу чанг-ғуборнинг қанча миқдори фосфор эканлигини ҳам аниқлаб чиқди. Амазонка дарёси ҳудудининг тупроғи фосфорга жуда қашшоқ: ёмғирлар ва дарё оқими қалин ўрмонзорлардан мана шу озуқавий моддани оқизиб кетади. Саҳрои Кабир эса, аксинча, фосфорга жуда бой — ушбу минералининг энг катта кони Чад ҳудудида жойлашган, аввал қуриб қолган кўлнинг туби ҳисобланади.
Йўлдошдан олинган маълумотлар ҳамда Чад, Барбадос ва Маямидаги илмий-изланиш станцияларида йиғилган чанг намуналарининг таҳлили шуни кўрсатдики, Амазонка дарёси ҳудудига ҳар йили қарийб 22 минг тонна — деярли қанча миқдор ювилиб кетган бўлса, шунча фосфор етиб боради экан.
    Мана шу жойда, Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда зикр қилган: “Кечаю кундузнинг алмашиб туришида, Аллоҳ осмондан ризқ нозил қилиб, унинг ила ерни ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларни не йўналишида ақл юритадиган қавм учун оят-белгилар бор” деган оятини эсламасликнинг иложи йўқ.
    Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Амазонка дарёси ўсимликлар учун ўзига хос ризқ бўлган фосфорни осмондан ёғдириб қўйган, мана шу ризқни олиб келиш учун шамолларнинг йўналишини тартибга солдириб қўйган Зотдир. Аллоҳ таолонинг яратган ва тартибга солган нарсалари, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қилиб: “ Ё Роббимиз, Сен буларни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан”, деймиз.

 

Интернет маълумотлари асосида Саййид тайёрлади

 

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216801
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24574