Аллоҳнинг гўзал исмларини ўрганамиз
8.2.2017 4349

   Ас-Сомад – Итоат қилинадиган улуғ, ҳожатларни раво қилувчи Зот. Усиз ҳеч бир иш битмайди. Ҳамманинг эҳтиёжи Унга тушади, У ҳеч кимга муҳтож эмас. Барча турдаги эҳтиёжлардан покдир. Дориларда шифони, муолажада давони яратган зот Удир. Бутун махлуқот тугаб битса ҳам, У боқий қолур.
 

 

   Ал-Қодир – Чексиз қудрат соҳиби. Истаганини истаган шакл­да қилишга кучи етадиган, ҳамма нарсага қодир Зот. Унинг қудрати азалий ҳамда абадий бўлиб, тасаввурга сиғмайди ва бутун борлиқни ўз ичига олган. Коинотда Унинг қудратини кўрмаслик мумкин эмас.

   

Аҳли сунна ва жамоа: "Аллоҳ таоло ҳар бир бўлиши мумкин нарсага қодир. Бўлиши имконсиз, амримаҳол нарсаларга эса ақлли одамлар аҳамият беришмайди", дейдилар. Баъзи бир фитначи одамчлар мусулмонларнинг имонига путур етказиш учун "Аллоҳ ўзи кўтара олмайдиган тошни ҳам ярата оладими?" каби бемаъни саволларни берадилар. Бу каби нарсалар амри маҳолдир ва имонли кишилар уларга эътибор қилмасликлари лозим.

 

Манба: www.irfon.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66690
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9572