Аллоҳ билан суҳбат!
18.1.2017 10196

     Ривоят қилишларича, дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ Тангри таолодан сўради:

 

– Эй Аллоҳим, мени дунёга келтиришинг ҳақида айтишди. Аммо у ерда қандай яшайман, ҳали жуда кичик ва кучсиз бўлсам?

 

– Қўрқма, – деган жавоб бўлди унга, – фаришталаримдан бири ҳамиша олдингда бўлади, у сени яхши кўради, асраб-авайлайди. Унинг кучли муҳаббатини доимо ҳис қилиб турасан ва бу билан бахтли бўласан. 

 

– Лекин инсонлар менга гапиришса, уларни қандай тушунаман, ахир, тилларини билмайман-ку?

 

– Ёнингдаги фариштанг сенга дунёдаги энг гўзал ва ёқимли сўзларни сабр-тоқат, муҳаббат ила ўргатади.

 

– Агар сен билан гаплашишни истасам-чи, унда нима қиламан?

 

– Фариштанг сени қўлларингни очиб, менга дуо қилишга ўргатади.

 

– Аммо дунёда ёмон инсонлар ҳам бор деб эшитдим, уларнинг ёмонлигидан мени ким қутқаради?

 

– Фариштанг то ёнингда экан, ҳар доим сени улардан асрашга интилади.

 

– Ҳаммаси яхши-ку... фақат сени кўра олмаслигимдан маҳзунман...

 

– Ғам ема, фариштанг сенга мен ҳақимда гапириб беради ва менга етишиш йўлларини ўргатади.

 

Чақалоқ ёруғ дунёга кетишга чоғланаркан, қалбидаги энг сўнгги саволга ҳам жавоб олишга интилди:

 

– Аллоҳим, фариштамнинг исми нима?

 

– Фариштанг исмини билишинг шарт эмас, сен уни "Oнажон" деб чақирасан...

 

Ирода Тўрахонова тайёрлади

Манба: www.irfon.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216195
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24531