Қалбингни асрагин, болам!
8.7.2015 3606

 

        Музаффар яқинда мактабни тамомлайди. У ўзига тўқ оилада ўсди. Тенгқурларига нисбатан кўркам кийинди, катта еб, катта ичди. Отасининг-да қисиниб - қимтинганини кўрмади. Билимдонлиги, уддабуронлиги билан мақтаганларини эшитиб улғайди. Онаси ҳам эри билан фахрланар, кези келганда ҳаволанарди. Кичикларнинг эса доим катталарга ҳаваси келади. Хуллас, Музаффарнинг ўзига бино қўйиши учун сабаблар етарли эди. Мана, унинг бугунги қилиғига нима дейиш мумкин? Устози бироз тартибга чақирган эди, эшикни қарсиллатиб ёпди, синф хонасидан чиқди-кетди...

 

У қизиқ устида қайта очадиган эшигини қарсиллатиб ёпишга ёпди - ю, кеч киргунча ҳам ич-ичидан эзилиб юрди. Уйларига бугун қўшни қишлоқда турадиган бобоси келибди. Одатда бобоси меҳмон бўлган кун Музаффар учун байрамга айланарди. Ҳозир эса чол хира тортган, аммо ўткир нигоҳлари билан набирасининг қилмишидан хабардордек, ҳар қадамини зимдан кузатаётгандек...

 

Дарвоқеъ, бобо Музаффаржоннинг устози Ибодулла муаллимни учратиб қолганди. Муаллим бобога жуда хорғир кўринди. Салом - алик, йўл бўйи суҳбат... Бобо мавридини топиб, набирасини ёнига чорлади, ўқишлари билан қизиқди, ўртоқларини суриштирди, устозларининг аҳволини сўради. Ниҳоят Ибодулла муаллимни учратиб қолганини айтди. Музаффар қизарди, ер чизди... Бу ҳали унинг табиати тозалиги, манманлик мурғак кўнглини ишғол қилиб улгурмаганининг ифодаси эди.

 

Бобо набирасининг елкаларидан тутди:

 

– Ўзингни катта олма, болам! Танингда бир аъзо борки, у касалга чалинса, бутун вужуд хаста, у соғ бўлса, жами аъзоларинг саломат. У сенинг қалбинг! Кибру манманлик кирлари билан уни булғама. Ҳар гал бирон ёмон ишга қўл урганингда, қалбингга бир қора доғ туширасан. Нопок юрак барча қинғирликларнинг уяси! Соф, соғлом, мард кўнгил эса бутун яхшиликларнинг булоғидир. Қалбингни асрагин, болам.

 

Ғолиб Аҳмад ўғли

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 91387
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15212