Аборт балосининг касри
30.11.2016 8534

    Аллоҳ Таоло ўзининг муборак каломи Қуръони каримнинг Бақара сураси, 152-оятида “Менга шукр қилинглар, куфр келтирманглар!”, деб марҳамат қилади. Фарзандлар ҳам инсонга берилган неъматлигини ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз зарур. Аллоҳ Таоло ўзининг сўнгги пайғамбарини юборгандан сўнг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминлардан байъат олаётганларида “Фарзандларни овқатга шерик бўлмасин дея, нобуд қилмаслик”ка ҳам ваъда қабул қилганлар, аҳду паймон олганлар.
    Ҳозирги кунда бўлса, фарзандларни турли йўллар билан ўлдириш кенг авж олмоқда. Тарих саҳифаларига назар солар эканмиз, қандай қилиб жоҳилият даврида одамлар ўз фарзандларини тириклайин кўмиб юборишган экан, дея таажжубга тушамиз. Аммо олдимизда бўлиб турган воқеа-ҳодисаларни эса беписанд кузатаверамиз. Кўплаб оилаларда туғилажак фарзандларини аборт қилдириб ташлаш кунимизда жуда ҳам кенг авж олган. Аслида бу ҳам фарзандни овқатга шерик бўлишидан қўрқиб, ўлдириш демакдир. Негаки, абортга қарор қилувчиларнинг кўплари олдириб ташланажак боланинг айни дамда ўзлари учун ортиқча эканлиги, режаларига тўғри келмаслиги ва бошқа иқтисодий сабабларни важҳ қиладилар. Макка мушриклари-ку, болаларини 7 ёки 8 йил яшатиб, сўнгра ўлдириб юборишган. Ҳозирги жоҳиллар эса туғилмасиданоқ у дунёга равона қилиб қўя қолишмоқда. Ҳолбуки, бу ишнинг шаръан ҳаром ва гуноҳи кабира эканлиги ҳақида аҳли илмларимиз томонидан тинмай гапириб келинмоқда.
     Гап-гап билан-ку, кези келганда шу мавзуга доир бир воқеани келтириб ўтсак. Бу ҳозирги кунда рўй берган аянчли ҳодисадир...   

    Тошкент шаҳридаги оилалардан бири. Икки ёш фарзанднинг ота-онаси бўлмиш қаҳрамонларимиз, учинчи фарзандни ҳам кутишмоқда. Кунларнинг бирида она докторга бориб қориндаги фарзандининг жинсини аниқлади. Билса, қиз экан. Уйга келганда тўполон бошланди. “Менга керак эмас қиз бола. Иккитаси ҳам етади ўзи. Учта қизни узатишни ўзи бўларканми? Ўғил керак менга. Агар туғадиган бўлсанг ўғил туғ ёки болангни олдирасан!”. Аёл ҳам 2 қиздан сўнг ўғил кўришни қаттиқ истаб юрганди. Шу боис, турмуш ўртоғининг сўзига эътироз билдирмади. Болани аборт қилдирмоқчи бўлди. 

    Шундай қилиб, кунларнинг бирида фарзандини олдириб ташлаш учун туғруқхонага йўл олди. Уйда 2 фарзанди ёлғиз қолишди. Иккиси ҳам ақлини таний оладиган ёшда эмасдилар. Аёлни махсус ётоққа ётқазиб, аборт амалиётини бошлашди. Аллоҳ таоло неъмат ўлароқ берган фарзандни аёл ўзи хоҳламагандай бўлгани учун жонига қасд қилишга розилик билдирди. Бечора, ҳали дунёни кўрмаган мурғак гўдакда нима айб ахир. Ахир Аллоҳ шундай бўлишини истади-ку. Аёлнинг ичидан болани бўлак-бўлак қилиб кесиб олишди. Шу кўйи аёл Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилиб, Унинг ғазабини келтирди. Айни шу лаҳзаларда уйдаги кичик фарзанди кир ювиш машинаси ичига кириб олган, опаси эса, у билан ўйнарди. Кичик қиз ўйин асносида кир ювиш машинасига қулфланиб қолди, опаси уни қутқараман деб билмасдан машинани ишлатиб юборди. Машинага сув қуйилиб қизалоқни айлантира кетди. Бундан хавотирга тушган опа эса, нима қиларини билмай кўчага йўл олди. Қўшниларини чақириш учун йўлнинг нариги бетига югуриб ўтмоқчи бўлди. Йўлдан бир машина катта тезликда ўтаётган экан…
Аёл ҳеч нарса билмагандай, гўё ҳамма ишни қойиллатиб қўйгандай уйга қайтди. Қараса, кўчасида одамлар, маҳалланинг ҳаммаси унинг эшиги олдида туришарди. Аёлнинг юраги шиғ этиб кетди. Пешонасини муздек тер қоплади. Жонҳолатда қўшнилардан нима бўлганини сўради. Улар кичик фарзанди кир машинаси ичида парча-парча бўлиб кетганини, катта фарзанди эса, автомобил тагида ҳалок бўлганини айтишди.
    Докторларнинг айтишича, аёл фарзандини олдириб ташлагандан сўнг қайта фарзанд кўра олмайдиган бўлиб қолган. Бу ҳолатга нисбатан хулосани ҳар ким ўзи чиқаради. Биз фақатгина шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, берилган неъматга ношукр муносабатда бўлиб, куфорони неъмат қилинса, шундай аянчли оқибатларга тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Қиёмат кунидаги азоб қандай бўлишини тасаввур қилиб олаверинг. Аллоҳ берган ҳар бир неъматига шукр келтирадиган бандаларидан бўлишини насиб қилсин!

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112183
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 55357
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34493
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31583
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

20068