Ғарб олимларининг ислом дини ҳақидаги мулоҳазалари
19.7.2018 3342

Маълумки, бугунги кунга келиб Ислом дини, Қуръони карим ва Расулуллоҳ (с.а.в.) суннатлари дунё олимларининг диққат марказида. Табиатда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг Қуръони каримда ва ҳадисларда тасдиғини топаётгани илм аҳлларни ҳайратга солиб келмоқда. Келинг бу борада ғарб давлатлари олимларининг фикрларини кўриб чиқайлик.

Доктор Э.Маршалл Джонсон Пенсильвания штати, Филаделфия шаҳри Томас Джефферсон университетининг анатомия ва эволюцион биология фанлари профессори. Бу университетда у анатомия бўлими бошлиғи бўлган ва Даниэл Бог институти мудири бўлиб фаолият юритган. Бундан ташқари у “тератология” (мажруҳ ва нуқсонли туғилганларни ўрганувчи) жамияти раиси бўлган. 200 дан ортиқ илмий асарлар муаллифи. 1981 йил (Саудия Арабистони) Даммомда бўлиб ўтган 7-илмий тиббиёт конференцияда  Э. Маршал Джонсон ўз нутқида шундай дейди:

“Хулоса: Қуръонда нафақат инсоннинг ташқи қиёфаси балки, ҳозирги кунда илм-фан томонидан исботланиб келаётган одам эмбрионининг ривожланиш босқичлари, ҳар бир босқичда рўй берадиган ҳодисалар аниқ тасвирланган экан.

Олим сифатида мен фақатгина кўз билан кўриб турган нарсалар устидагина ишлай оламан. Мен эмбирология ва эволюцион биология соҳасида кўп нарсаларни биламан. Ва буларнинг бари Қуръонда келтирилганини ҳам билдим. Кўриб билганларимдан хулоса қиладиган бўлсам, Қуръондаги сўзларни Муҳаммад исмли кишининг ўзича ёзиши мутлақо мумкин эмас, у буларни қандайдир кучли илм соҳибидан олганлиги аниқ. Агарда ҳаттоки мен ҳозирги билимларим билан ўша Қуръон пайдо бўлган замонга қайтиб қолган бўлганимда ҳам бу каби мукаммал нарсани ёза олмаган бўлар эдим. Энди ўйлаб кўрсак, қандай қилиб оми, ёзишни ва ўқишни билмаган бир киши бу каби мажмуани ёзиши мумкин. Бу ақлга сиғмайди. Аниқки, бу ерга “юқоридаги куч”лар аралашган. Яъни, Қуръон инсон қўли билан ёзилмаган”

Манба: „Краткое иллюстрированное руководство, способствующее лучшему пониманию Ислама”

 Кейт Л.Мур (Keith L. Moore)

Канада, Торонто университети анатомия факультети мудири, профессор.

 

Конференция иштирокчиларидан яна бири профессор Кейт Л.Мур шундай дейди:

“Инсон эмбриони ривожланиши давомида турли мураккаб ва ўзига хос жараёнлардан ўтишини биламиз. Қуръон ва Суннатда бу борада келган далилларни инобатга олиб эмбрион ривожланиш босқичларини Қуръон ва Суннатда учрайдиган атамалар билан ўзгартириб қайта тузиб чиқиш таклифини киритаман.

Таклиф этилган бу тизимни фаҳмлаш осонлиги ва замонавий эмбриология фанидаги мавжуд босқичларни мукаммаллаштириши жиҳатидан қулай бўлади.

Тўрт йил давомида Қуръон ва ҳадисларни ўрганиш асносида эмбриология соҳасини босқичларга ва туркумларга ажратиш имкони пайдо бўлди. 7-асрда пайдо бўлган бу ёзувларда бунчалик аниқ ва илмий асосланган далилларнинг келтирилиши ҳайратланарли.

Биламизки, эмбриология фани асосчиси ҳисобланган эрамиздан аввалги 4-асрда яшаган Аристотель ҳам ҳаттоки, тухум ичида қандайдир эмбрион пайдо бўлишини ва ўзига хос ривожланишини айтиб ўтган холос. Эмбрионнинг ҳар бир ривожланиш даври, унда юз берадиган ўзгаришлар унга мутлақо номалум бўлган.

Эмбриология фани тарихидан маълумки, эмбрионнинг ривожланиш босқичлари ҳақидаги тушунчалар фанга эрамизнинг 12-асрига келиб маълум бўлган. Шундай экан, 7-асрда пайдо бўлган Қуръондаги бу фактлар илмий тажрибалар асосида ёзилган дейишнинг ўзи нодонликдан ўзга нарса эмас.

Қуръондаги бу оятлар “Аллоҳ томонидан Муҳаммадга туширилган” деган фикргина бунга тўғри изоҳ бўлиши мумкин. Сабаби маълумки, Муҳаммад саводсиз ўқишни ва ёзишни билмайдиган одам бўлган, унинг ҳеч қанақанги тажриба ўтказиш учун шароити ҳам бўлмаган.”

 Доктор Морис Бюкай, Париж университети, жарроҳлик факультети мудири.

“Агарда Қуръонни объектив жиҳатдан ўрганадиган бўлсак, уни замонавий илм-фан билан қиёсласак, уларнинг ўртасидаги узвий боғлиқликни топамиз. Қуръон нозил бўлган замондаги илм-фаннинг соддалиги ва ўша замондаги шароитларни ҳисобга олсак, Китобни Мухаммад (с.а.в.) томонидан ёзилган дейишни ўзи ақлга сиғмайди.

Мана шуларни ўйлар эканман, ҳаттоки мендек совуққон олимнинг беҳисоб моддий илмий тажрибалари ҳам Қуръоннинг мислсиз илоҳий китоблигини, уни инсон зоти ўйлаб топмаганини инкор этолмайди.

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 207186
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24142