Ислом оламининг етти мўъжизаси
19.7.2018 3428

Мана неча асрлар аввал Ислом элчиси Мухаммад саллоллоҳу алайхи васалламнинг дини бугун дунёнинг барча бурчагига тарқалди. Ислом динининг ривожланиш тарихига назар солар эканмиз дин ривожи асосида архитектура иншоотларининг ноёб мажмуалари дунё юзини кўра бошлади. Бундай иншоотлар нафақат Ислом дининг ватани Арабистонда балки, бутун дунё қитъаларида – Овруподан Осиёгача, Осиёдан Африка қитъасигача, қўйингки, ер юзининг ҳамма бурчакларида мавжуд.

Мусулмонлар учун масжид нафақат ибодат маскани, балки маънавий – руҳий озуқа манбаи ҳам бўлиб хизмат қилади. Деярли барча йирик масжидлар мусулмон олами илми толиблари учун илм маскани, муҳтожлар учун бошпана, руҳий мадад итсаганлар учун шифохонадир. Ҳозир биз ана шундай улуғвор ва кўркамлик бобида дунё тан олган етти мўъжизага айланган масжидлар билан танишамиз.

  1. Ислом оламининг илк мўъжизаси шубҳасиз, бу Маккадаги Каъбадир.

Маккадаги Масжид ул-Харам дунёдаги энг катта масжид ҳисобланади. Унинг марказида мусулмонлар қиблагоҳи Каъба жойлашган. Бутун дунё мусулмонлари беш вақт намозларида юзларини Каъба жойлашган тарафга қаратадилар. “Каъба” сўзи арабчада “уй” маъносини билдиради. Ҳақиқатдан ҳам Каъба Аллоҳнинг ердаги рамзий уйидир. Каъбанинг гўзаллиги унинг оддийлигидадир. У содда, оддий туртбурчак куб шаклида бўлишига қарамай илоҳий гўзалликни ифодалайди. Киши бу ерда миллионлаб оломон орасида бўлишига қарамай, руҳан ва жисмонан хотиржамлик ҳис қилиши бу унинг илоҳий мўъжизакор эканидан далолат.

  1. Мусулмон дунёсининг иккинчи мўъжизаси ўз навбатида Мадинадаги Расулуллоҳ (с.а.в)нинг масжидлари “Масжидун Набавий”дир.

Ушбу масжиднинг қурилишида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари иштирок этганлар ва бу жой уларнинг сўнгги манзилларига айланган. Ушбу масжид биносининг қурилиш режаси бутун дунёдаги бошқа масжидларнинг қурилиш режасига асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам масжидларидаги Яшил гумбаз остида ул зотнинг муборак жасадлари дафн этилган. Шунингдек, Жаноби Акрамнинг илк ҳалифалари Ҳазрати Абу Бакр (розияллоху анҳу) ва Умар (розияллоху анҳу)ларнинг жасадлари ҳам мана шу муборак масканга қўйилган.

Мадинани тўлиқ Мадинатул Мунаввара (нурафшон шаҳар) дейишади. Бу ердаги Масжидун Набавийнинг 89 дарвозаси бўлиб, уларнинг ҳар бирига оғирлиги 80 тоннани ташкил қилувчи гумбаз кўрк бериб туради. Улар автоматик тарзда очилиб ёпилиб туради. Мажиднинг “қалби” саналадиган энг гўзал жой, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламанинг боғлари дея таърифланувчи “Равза”- жаннатнинг Ердаги кичик бўлаги десак муболаға бўлмайди.

  1. Учинчи мўъжизавий иншоот бу - Қуддусдаги Масжидул Ақсо.

Қуддус ислом дунёсида Макка ва Мадинадан кейин учинчи муқаддас шаҳар саналади. Қуддуснинг деярли барча бурчакларидан икки муқаддас масжид Масжидул Ақсо ва Қоя Гумбази масжидларининг гумбазлари яққол кўриниб туради. Масжидул Ақсода Рсулуллоҳнинг меърож (осмонга кўтарилиш)ларида қадам қўйган тошлари мавжуд.

Ушбу мовий рангдаги гўзал масжид мармар, мозаика, ёғоч, шиша ва керамикадан ишланган шил, кўк ва тилло рангдаги нафис нақшлар билан безатилган. Масжид ичи қимматбаҳо тош ва ранглар ёрдамида ёзилган Қуръон оятлари билан тўлдирилган. Моҳир рассомлар томонидан чизилган деворлардаги боғ ва дарахтларнинг ажойиб суратлари кишини тўлқинлантириб юборади. Бугунги кунда миллионлаоб мусулмонлар ушбу масжидда бир бор бўлса-да ибодат қилишни орзу қилишади.

  1. Исломнинг тўртинчи мўъжизакор иншооти бу Испаниядаги Альгамбра мажмуаси.

Испаниянинг Гранада шаҳридаги Альгамбра мажмуаси 13-асрга оид иншоотдир. У жаннатдаги боғлару-ҳовузлар, дарахтлару-қушлар васфидан илҳомланган Андалусиянинг мусулмон меъморлари томонидан бунёд этилган.

Гранада дунё мусулмонлари орасида машҳур ва маълум. Ислом архитектурасининг ноёб қирраларини ўзида мужассам қилган ушбу мажмуа Европанинг энг диққатга сазовор ёдгорликларидандир.

  1. Бешинчи мўъжиза саналган меъморий обида бу – Туркиядаги Кўк Масжиддир.

Истанбулдаги Кўк Масжид ёдгорлиги Европанинг энг буюк иншоотлари сарасига киради. Бино интерьери 20 минг мовий керамик кошиндан қилинганлиги сабаб масжид шундай номланган. У дунё архитектурасининг ноёб қурилмаси ва ислом тараққиётининг энг юқори чўққисини акс эттиради. Масжиднинг ҳашаматли гўзаллиги мусулмон оламининг нақадар юқори дид ва жуда кучли илмга эга эканини намоён қилади.

  1. Мусулмон дунёсининг олтинчи мўъжизаси бу – Малидаги лойдан қурилган масжиддир.

Африканинг ғарбидаги Мали давлатидаги Жанна масжиди 13-асрда бунёд этилган. У лойдан ясалган дунёдаги катта масжид ҳисобланади.

Жанна масжиди ғарбий Африка меъморчилигига хос бўлган хом ашёдан, яъни фақатгина лойдан ясалган. Масжид жуда кўп устунлардан иборат. Бинонинг ичи қоронғу ва сокинлиги хамда ўта соддалиги сабаб кишида руҳий хотиржамлик ҳиссини уйғотади. Буни ҳатто бошқа мамлакатдан келувчи зиёратчилар ҳам тан олишган.

  1. Ислом оламининг еттинчи мўъжизаси бу – Покистондаги Бадахши масжиди.

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги Бадахши масжиди гўзаллиги билан ўзига мафтун қилувчи архитектура иншоотидир. Масжидга келувчи зиёратчилар масжиднинг 16-асрга хос бўлган меъморий услуби ва унинг жозибасидан лол бўладилар. Бадахши масжиди ўз даврида дунёнинг энг йирик масжиди ҳисобланган. Масжиднинг улкан ҳажмига қарамай, масжид бинолари ва ҳудуди ўта содда ва оддийлик билан қурилган. Масжиднинг қаерида бўлманг енгил шаббода эсишини ва бу билан Ислом динининг кишига бахш этувчи роҳатбахш енгиллигини ҳис қилиш мумкин.

 

Манба: muslim.kz

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 207212
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24142